26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йирик компаниялар Туркистонга биттадан бино қуриб беради

Давлат раҳбари Нурсултан Назарбаев Туркистон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича кенгаш ўтказгани маълум. Шу йиғинда Элбоши вазирлар ва ҳукумат аъзоларига, мамлакатимиздаги йирик компанияларнинг раҳбарларига Туркистон шаҳрида биттадан иншоот қуриш бўйича топшириқ берди.

Ҳар бир раҳбарни ўрнидан турғазиб, юзма-юз гаплашган Элбоши давлат томонидан тадбиркорларга мунтазам қўллов кўрсатилганини, энди улар ҳам давлатнинг ривожланишига ҳисса қўшишлари кераклигини айтди. Туркистон шаҳрига зарур иншоотларни санаб ўтиб, машҳур компанияларга аниқ вазифалар юклади. 

Масалан, Элбоши “Базис-А” компанияси раҳбари Александр Беловичга “Сизлар спорт ва маданий иншоотларни яхши бунёд этмоқдасизлар. Бу ерга театр керак. Унга кучингиз етади, деб ўйлайман. Туркистонга чиройли, ҳаммабоп театр қуриш зарур”, деди. Компания раҳбари топшириқни бажаришга ваъда берди. ENRC раҳбарларидан бири, таниқли миллиардер Патох Шодиевга Туркистонда Туркий халқларнинг замонавий музейини қуришни топширди. Шунингдек, “ҚазМунайГаз” миллий компанияси бошқаруви раиси Сауат Мингбаевга халқаро талабга жавоб берадиган стадион қуришни топширди. У ҳам “Бажарамиз!”, деди. Айдин Рақимбаев бошқараётган “BI Group” компанияси Қозоқ хонлари ва бийларининг, ботирларининг марказини очиб берса, “Хайвилл Қазақстан” компанияси уй-жой мажмуасини қуришга киришади. “Қазақстан теміржолы” миллий компанияси Ёшлар саройини бунёд этса, “KEGOC” Хожа Аҳмад Яссавийнинг кичик музейини қуради. Шунингдек, “Қазпошта” ҲЖ Туркистонда замонавий почта бўлими ва рақамли идора қурса, “Қазақтелеком” Smart технологияларини татбиқ қилади.

Тадбиркор Данияр Абилғазин сув спорти мажмуасини барпо қилишга ваъда берса, Нурлан Смағулов автомобиль салонини очиб беради. “Қазатомөнеркәсіп” ҲЖ Туркистонга молиявий ёрдам кўрсатади. Турк компаниялари ҳам Туркистонни ривожлантиришга ҳиссаларини қўшади. 

Йиғинда тадбиркорлар ва йирик компаниялар Туркистонга касалхона, туризм коллежини тортиқ қилишларини айтишди. Давлат раҳбари ҳар бир иншоот ва унинг бунёдкорини қоғозга туртиб ўтирди. Вилоят ҳокимлиги ва компаниялар ўртасида шартномалар тузилиб, ишни бошлаш кераклиги айтилди.

– Шаҳар аҳолисининг кўпайиши ва сайёҳларнинг кўплаб келиши муносабати билан ҳокимликка “Самұрық-Қазына” миллий жамғармаси, Сармоялар ва тараққиёт вазирилиги билан биргаликда Туркистон шаҳридаги темирйўл вокзалини реконструкция қилиш, унинг қабул қилиш имкониятини ошириш, шунингдек, аэропорт қуриш ва ҳаво қатновларини таъминлаш масалаларини топшираман. Туркистонни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда маданиятимизга мувофиқ қайтадан янгилаш зарур. Туркистонни ривожлантириш жамғармасини тузиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Ким қўллаб-қувватлашга шай бўлса, маблағ ўтказсин. “Кўз – қўрқоқ, қўл – ботир” деганларидек, мана шу ишларга астойдил киришиб, бир-икки йил ичида битирсак, Туркистон яшнаб кетади, – деди Нурсултан Назарбаев.

Вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати, 2018-10-01, 20:24 990
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.