26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
50 минг кишига сертификат!

Давлат раҳбари Нурсултан Назарбаевнинг Қозоғистон халқига Мактубида берилган топшириқларни амалга ошириш доирасида дастлабки бадални камайтириш учун жами 50 минг дона “7-20-25” уй сертификатлари чиқарилди. 

Ипотека дастурида иштирок этилса, “7-20-25” сертификатлари бюджет соҳаси ходимлари учун дастлабки бадални енгил­латади. Сертификатларни ша­ҳар ва вилоят ҳокимлари фуқа­­роларнинг талабларига қараб тарқатади.

Элбоши маҳаллий бюджетдан имтиёзли ипотеканинг дастлабки бадалини субсидиялаш бўйича атрофлича иш олиб боришни топширди. Давлат раҳбари маълум қилганидек, мазкур сер­ти­­фикатларни бериш ўқитув­чилар, шифокорлар, полиция ходимлари ҳамда маҳаллий мин­­­­­­­­­­­­­­­­тақаларга керакли бошқа му­та­­­­­­­­хассислар учун ипотеканинг ҳам­­­­­­­мабоплигини оширади. 

– Биз “Нур Отан” партияси билан ҳамкорликда дастлабки ба­да­лни камайтириш ишларини бош­лаб юбордик. Шу ҳафтадан минтақаларга сертификатлар тар­қатишни бошлаймиз, – де­ди “Баспана” Ипотека таш­ки­лотининг раҳбари Қайрат Алтин­беков.

Битта уй сертификатининг ўртача номинали 1 млн. тенгени ташкил қилади. Шу боис, ма­ҳаллий ижро органлари томо­нидан ушбу дастурнинг амалга оширилишини рағбатлантириш учун 50 млрд. тенге ажратилади.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-10-11, 11:48 723
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.