26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚОРАБУЛОҚДА АЙРИМ ЙЎЛЛАР ҳашар йўли билан таъмирланмоқда

– Мактабимиз атрофида янги уй бор. Ўзингиз биласиз, йўл Жорий йилнинг кўкламида Қорабулоқдаги бир мактабнинг собиқ синфдошлари бош қўшиб, бир пайтлар ўзлари таҳсил кўрган илм даргоҳига қатнайдиган йўлни ҳашар йўли билан таъмирлашда. Буни қарангки, куни-кеча Улуғбек номли мактабнинг рўпарасидаги кўча ҳам кўпчиликнинг кучи билан асфальтлаётгани ҳақида хабар топгач, зудлик билан ҳашарчилар ҳузурига ошиқдим. Ҳамза 3-тор кўчаси ҳақиқатан ҳам шу ҳудудда яшаяпган сахий инсонлар ёрдамида текисланиб, асфальтланаётган экан. Ҳашарчилар орасида мактаб директори С. Бадриддиновни ҳам учратдим.

носоз бўлгани сабабли ёзда синфхоналарга чанг-тўзон кирар, деразани ёпай десак, ичкари қизиб кетарди. Мана кўриб турганингиздек, маҳалла аҳли кенгашиб, барчани ҳашарга чорлаб, ҳам йўлни, ҳам йўлакчани асфальтлаяпти. Сахий ва саховатпеша ака-укаларимиз келажагимиз бўлмиш ўғил- қизларимиз мактабга қатнашда қийналмасин, деган ниятда ўз сармоялари ҳисобидан кўчани таъмирлаётган экан, бундан нафақат мактаб жамоаси, балки бутун маҳалла аҳли ғоят мамнун бўлмоқда – дейди С. Бадриддинов. 

Ҳашарчиларга бош-қош бўлаётганлар қаторида тадбиркор, “Маърифат она” болалар боғчаси директори Сардор Қоратоевни ҳам учратдик. Йўл таъмирлаш ишларининг асосий ташкилотчиси ва ҳомийси, тиниб-тинчимас бу йигит ҳашарга аксари маҳалла фаоллари ҳам бош қўшаётганини, айниқса, Йўлдошбек Ҳалимжонов, Сардор Низомов (бир машина асфальт туширди), Раҳимжон Йўлдошев (ташкилий ишларга бошчилик қилди) ва бошқалар ҳомийлик қилганини тилга олди.

Қўлларига белкурак ушлаган маҳалла ёшлари янги келтирилган асфальтни бир текисда ётқизишмоқда. Уларга йўл-йўриқ кўрсатиб турганлар қаторида ёшлар устози Абдурасул Муталовни суҳбатга тортдик. – Аслида бу йўл маҳаллий бюджет ҳисобидан таъмирланиши керак эди. Негадир бу иш пайсалга солинаверилгач, қишлоқнинг саховатли инсонлари ўзаро келишиб, ўз ҳисобидан асфальтлашга қарор қилишди. Кўпдан қуён қочиб қутилмас, деганларидек, ҳамжиҳатликда амалга оширилаётган бундай савобли ишга бош-қош бўлаётган, қолаверса, моддий томондан ёрдам бераётган инсонларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин, деган ниятдамиз, дейди А. Муталов.

Нима ҳам дердик, бошқа қишлоқ округларида бундай йўлларни таъмирлаш бюджет ҳисобидан амалга оширилаётган бир пайтда ўз ҳисобидан кўчаларни соз ҳолатга келтираётган қорабулоқлик сахий инсонларга раҳмат айтамиз.

И. КАРИМОВ, 2018-10-16, 15:19 616
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.