26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўмир етарли, баҳо барқарор

Туркистон вило­яти­даги бюджет муас­саса­ларига ке­­­­ракли бўл­ган 169,1 минг тонна кў­мир бугунги кунда тў­­­­­­­­лиқ етказилган. Мар­­­­­каз­лаштирилган ис­сиқлик би­лан таъмин­лаш кор­хо­наларига 106,6 минг тонна кўмир керак эди. Вилоятдаги темир йўл станциялар ом­­­­­­­­­­­­бор­­ларидаги 1 тонна  “Шу­­­­­­­­­­­­баркўл” кўмири 14-15 минг тенге, “Бўтақара” 10-11 минг тенге атрофида. 

Буни Туркистон вилоят минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбари Марғулан Марайим маълум қилди. Унинг таъкидлашича, вилоятдаги 2830та бюджет муассасасининг барчаси, яъни 100 фоизи қишки мавсумга тайёр. Улар таълим соҳасида  1289та, соғликни сақлаш соҳасида 788та ҳамда ижтимоий соҳада 753та.

– Вилоят аҳолисининг куз-қиш мавсумидаги  кўмирга эҳтиёжи 902 минг тонна, бугунги кунда темир йўл станцияларидаги омборларга олиб келингани 689,1 минг тонна. Вилоятдаги марказлаштирилган иссиқлик билан таъминланадиган кўп қаватли уйларнинг сони 544та, иситиш қозонларининг сони 10та, барчаси қишки мавсумга тахт. Вилоятда иссиқлик берилиши борасида ҳафта давомида мониторинг олиб борилмоқда,  – деди Марғулан Зулхарнайули.

Бундан ташқари, мазутга эҳтиёж вилоят бўйича 10 минг тонна бўлса, Энергетика вазирлиги томонидан ташиш жадвали тасдиқланиб, шартнома тайёрланган.

Вилоятнинг шимолий ва тоғли ҳудудларида, шу жумладан, Сўзоқ, Тўлебий, Тулкибош туманларида 15 октябрдан бошлаб иссиқлик берилган.

Туркистон вилояти бўйича табиий монополия субъектларининг коммунал хизматлари учун 2018 йилнинг 1 октябргача қарзи 499,2 млн. тенгени ташкил этган. Қарзларнинг асосий қисми эса аҳоли фойдаланган табиий газга тегишли. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-10-18, 11:56 681
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.