26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Харидоргир пойафзаллар

Ҳунарлининг ҳунари муродига етказар, деб халқимиз бежиз айтмаган. Ҳунар со­ҳибларининг нури барокати атрофига ҳам таралаётганига, ундан кўп мил­латдошларимиз баҳраманд бўлаётганига эса дақиқа сайин гувоҳ бўляпмиз. Халққа хизмат қилаётганлар ҳам, халқ корига камарбаста бўлаётган ҳам шулар. 

Қаҳрамонимиз Адҳам Орипов 1976 йилдан буён косибликни ардоқлаб келмоқда. Унга ҳавас маҳалладоши Эрмак Эрматовнинг қўли билан тикилган бежирим пойаф­­­залларни кўрганда уйғон­ган, “мен ҳам шундай ажо­йиб  касб устаси бўламан”, деган орзу қалбига ўрнашиб қолган. 

Устанинг ишхонасига борганимизда уч нафар косиб иш билан банд экан. Бири терига шаклларни чизса, иккинчиси тикилган бўлакларни пошнага ула­­­моқда, яна бошқаси терига ишлов беряпти. 

– Адҳам ака, нима учун айнан косибликни танладингиз? – деб сўрадим  устадан унинг бежи­рим тикилган этикларини кўздан кечира туриб.

– Пойафзал, билсангиз, энг асосий кийим. Ин­­­сон қанчалик бежирим ва пўрим кийинмасин, оёқ  кийими носоз бўлса, манзилига етиш қийин. Пой­афзал кўпроқ хизмат қилиши учун у пишиқ чарм­дан тикилиши керак. Биринчидан, у табиий маҳ­сулот, қолаверса сунъий чарм оёқни терлатиб юборади. Шу боис ҳам табиий маҳсулотларни афзал бил­ганлар бизнинг маҳсулотларни танлашяпти. Турсунқул Турсуметов  менинг устозим. У кишининг оқ фотиҳаси билан косибликни бошлаб юбордим. Даставвал “Заря” фабрикасида эркаклар туфлиларини тикишни ўргандим. Кейин махсус буюртмалар қабул қила бошладик. У пайтларда баланд пошнали, тумшуғи учли туфлилар русум эди, – дейди суҳбатдошим. 

Унинг тўрт кишилик устахонасида, асосан, аҳо­ли­­дан тушаётган буюртмалар бажарилади. Ортопедик оёқ кийимларни ҳам  шу ерда ясаттириш мумкин.

 А. Орипов 1991 йили шаҳримизнинг “Военторг” маҳалласида илк бор ўз цехини очди. Ўша даврларда ҳарбийлар, давлат авто назорати ходимлари учун махсус хром этиклар тикиларди.

Ҳозирги кунда косибнинг це­хида рақс дасталари, опера ва балет театри санъат­корлари учун пойаф­заллар тикишмоқда. Қўй ҳамда мол терисидан тайёрланган чарм­ни Жам­бил ва Тошкентдан кел­тиришади, таг­чармлар эса шаҳ­римиздан топилади. Катта ўлчам­ли пойафзаллар ҳам шу ерда тикиларкан. 

– Мамлакатимиздаги энг ба­ланд бўйли Бауржан сал­кам 50 ўлчовли оёқ кийимини менга тиктиради. Бу­нинг учун махсус қолип ишлаб қўйиш керак. Яс­ситовонлик, оёқларнинг узун-қисқалигини эътиборга олиб, махсус қолиплар асо­сида пойафзал тикамиз. Ҳозир миллий нақшлардан фойдаланган ҳолда, этиклар тикишни йўлга қўймоқчимиз, чунки ҳам­юртла­­­римизнинг уларга қизиқиши катта. Бу  ўзига хос йўналиш, зеро ҳар бир миллатнинг бетакрорлиги нақшларида, либосларида эмасми? Буни буюрт­­­­ма­­­­­чиларимиз кийимларида акс эттиришдан фахрла­нишяпти, – дейди  косиб.

Хуллас, суҳбатдошимнинг таъкидлашича, ишлай­ман, деганга иш етарли. Бу касбни ўрганган ёш усталарга ҳам иш топилади. Унинг устахонасида кунига 5 жуфтдан зиёд пойафзал тайёрланади. Уста, шогирдларининг етарли эканлигини, фақат сабрли ва қунтлиларигина ишбай юқори ҳақ олишлари мумкинлигини айтди. Ҳадемай, совуқ кунлар, қиш бошланади. Моҳир усталарнинг қўлидан чиққан сифатли этиклар рақобатбардош ҳамда харидоргир эканлигини эса буюртмачилар аллақачон англаб етдилар.

М. САЪДУЛЛАЕВА. С. ИСАМАТОВ суратга олган, 2018-11-26, 10:14 939
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.