26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
БОШ ВАЗИР МУОВИНИ – САЙРАМДА

Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги вазири Ў. Шўкеев хизмат сафари билан Туркистон вилоятининг Сайрам туманида бўлиб, қатор хў­­­­­жаликларнинг фаолияти билан танишди.

Вазир, дастлаб, тумандаги йирик корхоналардан бири ҳисобланган “DALA Fruit.KZ” МЧБга қарашли олма шарбати ишлаб чиқарадиган цехга борди. Мазкур корхона илғор, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда олма етиш­тириш, сақлаш ва уни қайта ишлаш билан шуғулланади. 130 гектардан зиёд олмазордан йилига 10 минг тоннагача ҳосил олинмоқда. 

Ўмирзақ Естайули цехда тай­ёрланаётган шарбатни татиб кўриб, унинг сифати ва тамига юқори баҳо берди.

Сайрам туманига сафари да­вомида вазир Манкент қишлоқ округидаги “Нұрым групп” МЧБ бўрдоқичилик мажмуасига ҳам борди. У ҳозир ҳудудимиздаги энг йирик мажмуа бўлиб, 10 минг бош қорамолни бўрдоқилашга мўлжалланган. Бу ерда ем тай­ёрланадиган цех ҳам мав­­жуд. У йил охиригача тўла қувват билан ишни бошлайди.

Хизмат сафари сўнгида Ў. Шў­кеев Сайрам туманида қиш­лоқ хўжалиги соҳасида бажа­рилаётган ишларга яхши баҳо бериб, тармоқда иш юритишни истаганларга давлат томонидан ёрдам берилишини алоҳида таъкидлади.

Даурен ДУЙСЕБАЕВ, Сайрам тумани ҳокимининг матбуот котиби, 2018-11-29, 09:48 893
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.