26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кентовда коммунал хизматлар арзонлашди

Туркистон вилояти ҳоки­ми Ж. Туймебаев Кентов шаҳ­рига махсус иш сафари би­­лан бор­ди. Сафар чоғида ҳо­­­­­­ким қатор иншо­­от­­ларни ора­лаб, бажарилаётган иш­­­­лар билан та­­­­­­­­­нишди.

 Даставвал, минтақа раҳбари Ўранғай қишлоқ округидаги “Ал-Барака” қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш ширкатига бориб, саб­завот ва мевани қайта иш­­­­лаш ҳамда сақлаш цехининг фаолияти билан танишди. Ширкатга аж­ратилган ер майдони 300 гектарни ташкил этади. Унда 50 га. олма боғи, 30 га. узумзор, 40 га. олхўри, 140 га. полиз ва сабзавот пай­­­­­­­­­­каллари мавжуд. 30 киши доимий иш билан таъмин­ланган. Муассаса йилига 450 минг литр мева шар­­­­­­­бати, 1500 тонна тузланган саб­завот, 1200 тонна то­­мат, олма, ошқовоқ бўтқаларини тайёрлашга қодир. 

 Ширкатда 2018 йилнинг 11 ойи мобайнида умумий қиймати 292 млн. тенгени ташкил этадиган 1950 тонна маҳсулот ишлаб чи­­қарилган. Шундан 1200 тоннаси ички бозорда сотилса, 750 тоннаси Россияга экспорт қилинган.

Айни дамда ушбу ИЧШ 7та қиш­­­­­­­­­­­лоқ хўжалик ишлаб чиқа­рув­чи­си билан қишлоқ хўжалиги маҳ­су­­лотларини харид қилиш ҳақида шартнома тузган.

Шунингдек, вилоят раҳбари “Кентау сервис” давлат коммунал корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Шаҳарни  ис­сиқлик билан таъминлайдиган му­ассаса 2011 йили ташкил этилган. Корхонада 395 киши меҳнат қил­моқда. Ушбу  муассаса 334та кўп­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қаватли, 2121та хусусий уйни, 374та тижорат иншооти ҳамда 102та бюджет муассасасини ис­сиқ­­­­­­­­­­­лик билан таъминлайди. Уму­ман олганда, шаҳарда 38,2 км. Асо­­сий ва 16,8 км мавзелараро қу­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­вурлар тортилган. 

Корхона раҳбари Толеу Ашир­хан Элбоши топ­­­­­­­­­­­­­­­­­­шириғига кўра коммунал хизмат ҳақи 136 тенге дан 103,898 тенгега ёки 23,88 фоизга пасайтирилганини маълум қилди. Шу билан бирга, кам маош оладиган 60дан зиёд кишининг  маошини ошириш мақсадида му­ассаса бюджетидан 1 млн. 600 минг тенге кўзланганини айтди. 

Бажарилаётган ишларга қони­қарли баҳо берган вилоят  ҳоки­ми аҳолига сифатли хизмат кўрса­тиш­га оид ишларни вақтида бажа­ришни топширди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-12-06, 09:43 853
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.