26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Бизнинг лотинчамиз қандай бўлади?”

Қозоғистон Республикаси ўзбекларининг  “Дўстлик” ҳамжамияти раиси 

Икромжон Ҳошимжоновга

Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасининг раиси 

Бадриддин Нишонқуловга

 “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири 

Алишер Сотволдиевга 

Биз “Жанубий Қозоғистон” газетасининг 2018 йил 2-июндаги 61-сонида чоп этилган “Бизнинг ло­тин­­­ча­миз қандай бўлади?” мақоласини ўқиб чиқдик. Ма­­­қола муаллифи, Кентов шаҳар ўзбек этномаданият бир­лашмаси раиси Ҳошимжон Абдувалиев бугунги куннинг долзарб масаласини кўтарибди. Барча ёзилган фикрлар халқимизнинг замон талабларига мувофиқ ҳамда тўғри айтилган.

 Ҳозирги вақтда Марказий Осиё мамлакатларида истиқомат қилувчи этник ўзбеклар ҳар бири ўз ҳолича лотин ёзувига асосланган алифбони ўзлаштириб ола­вер­са, нима бўлади? Айниқса, бу муаммо биз, Қозо­ғис­­­тон жануби ўзбекларига оғриқли. У ёқдан ўзбек ти­­ли­да­­ги (адабий, техник, тиббий ва ҳоказо) китоблар олиб ке­линсаю, ўқий олмасак, ўқувчиларнинг аҳволини та­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­саввур қиляпмизми? 

Ҳозир Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро ке­лишувлар асосида кўп тадбирлар амалга ошмоқда. Маданий ва адабий ҳамкорлик, Қозоғистонда Ўзбе­кистон йили, Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтиши муносабати билан амалга оширилаётган тадбирлар кўпчиликни қувонтиради. Ваҳоланки, икки элда ис­тиқомат қиладиган бир миллатнинг икки хил ёзуви қийин­чилик туғдириши, табиий ҳол. Қо­зо­­­­ғистондаги ўзбек ёшларининг Ўзбекистонда, Ўзбекистондаги қо­зоқ миллатига мансуб ёшларнинг Қозоғистонда таълим олишлари учун имкониятлар яратилмоқда. Лотин ёзувига асосланган алифбо бир хил бўлса, ёшларимиз келажакда қийналишмайди. 

Шу каби, Марказий Осиёдаги  қўшни давлатлар ҳам бу ижобий йўлни қўлласалар маданий ва маърифий тараққиётга ҳисса қўш­ган бўлардилар. Қозоғистон ўзбек­­­лари учун Ўзбекистонда ҳозир қўлланилаётган лотин ёзувига асосланган алифбо жорий этилса,  мактаб дарсликлари ва китобларни янги алифбода чоп этиш масаласи ҳам ўз вақтида ечимини топарди, деган фикрдамиз.

 

Ҳ. ҚЎЧҚОРОВ, 

Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, меҳнат фахрийси.

Қ. ТОШХЎЖАЕВ, 

“Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг  жамоатчи мухбири, меҳнат фахрийси.

Ф. ИКРОМОВ, 

“Чимкент” ижодий уюшмаси раисининг ўринбосари, “Истеъдод” адабий бирлашмаси аъзоси, меҳнат фахрийси.

Ғ. ҚИРҒИЗБОЕВ, 

“Чимкент” ижодий уюшмаси аъзоси, меҳнат фахрийси.

2018-12-10, 10:07 1042
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.