26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк даштнинг етти қирраси ва Туркистон

Шу мавзуда Туркистонда ви­­­­­­­­­­­­­­­лоят ҳокими қошидаги "Бир­лик орти – барака" фо­­­­­руми доирасида кенгай­ти­­­­­­­­­­­­­­­­­­рилган йи­ғи­­лиш бўлиб ўт­­­ди. 

Унда вилоят бошқарма­ла­рининг масъул ходимлари, зиё­лилар, жамоат ташкилотлари раҳбари, олимлар ва журна­листлар иш­­тирок этишди. Ан­жуманни ки­­­­­­­­­­­риш нутқи билан очган вилоят ҳо­­­­­­­­­­­­­­­­кими Ж. Туй­мебаев Элбоши Н. На­­­­­­зарба­евнинг яқинда эълон қилинган «Буюк Даштнинг етти қир­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­раси» мақоласи маънавий ян­­­ги­­­­­­­­­­­­­­­ланиш дастурининг тад­рижий давоми эканлигини, Элбоши шу мақоласида Тур­кистонни алоҳида тилга ол­ган­лигини, бугунги мақсад ёш авлодга шу тарихий сабоқ­ларни тушунтириш, уларни ота-боболарнинг му­­­­­­қаддас анъаналари руҳида тар­бия­лаш­­­дан иборат экан­лигини таъкидлади. 

– Мен бугун анжуманда вилоя­тимиз нуроний отахонлари ишти­рок этаётганидан фойдаланиб, ўзимнинг мафкура ва маданият соҳалари бўйича ўринбосарим Малик Нуржанули Ўтарбаевни таништирмоқчиман. Шу масъу­­­лиятли лавозимда муносиб меҳ­нат қилишига ишончим комил. Бугунги йиғилиш М. Ўтарбаев раислигида ўтади, – деди Ж. Туймебаев. 

Вилоят ҳокими ўринбосари миннатдорчилик билдириб, сўз навбатини ёзувчи М. Байғутга бер­ди. Таниқли адиб ўз нутқида Эл­­бошининг машҳур мақоласи эр­та ҳам эмас, кеч ҳам эмас, ай­нан вақтида ёзилганлигини, бу та­рихий асар барча учун дасту­риламал вазифасини ўташини алоҳида таъкидлади. 

Сўзга чиққан фахрийлар мақ­та­араллик Т. Жунисов, шарда­ралик Қ. Елесовлар ушбу муш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тарак мақсадни ўз маъру­заларида қўллаб, так­лифларини баён этишди. 

Тадбирда «Келажакка йўл­лан­ма: маънавий янгиланиш» дастури доирасида нашр қи­линган янги китобларнинг тақдимот маросими ўтказилди. 

“Буюк Даштнинг етти қирраси” ва Туркистон” йиғини қатнашчиларининг  

Қарори Қозоғистон Респуб­ли­ка­сининг Тўнғич Президенти, бутун туркий оламнинг етак­­чиси, ер юзи таниган ва юқори баҳолайдиган та­ниқ­ли шахс, янгиликни ёқ­лов­чи, ташаббускор Эл­бо­ши­миз Нурсултан Абишули На­зарбаевнинг  узоқни кўра би­лиши ва донишмандлиги, бир­лиги ва иттифоқи яраш­ган Бу­юк Дашт элининг фидо­ко­­рона меҳнати натижасида Тур­кистон вилояти ташкил топди.

Туркистон шаҳри мин­та­қа марказига айланиб, шаҳ­римизни бутун Туркий дунё­нинг маданий-маънавий пой­тахти этиш мақ­садидаги  бунёдкорлик ишлари бош­ланиб кетди.

1. Элбошимиз Нурсултан Назарбаевнинг “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақоласини  “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурининг айнан давоми, миллатимиз буюк мақ­садини, халқимизнинг орзу-ният­ларини кўрсатган, маънавий янгиланишга янги туртки берган қимматли шижоат қўшадиган асар, деб баҳолаймиз.

2.  Президентимизнинг беба­ҳо, янги асарида Туркистон ви­­ло­я­тига, шу жумладан, Тур­кис­тон шаҳри ҳамда Ўтрорга, Ал Форобий билан Хожа Аҳмад Яссавийга алоҳида эътибор қаратилганлиги барча туркис­тонликлар зиммасига улкан масъулият юклайди. От ми­ниш маданияти, қадимги ме­­таллургия, ов услуби, Олтин одам, Туркий оламнинг бешиги, Буюк Ипак йўли, олма ва лола сингари етти қирранинг ҳам, тарихий тафаккурни янгилаш борасидаги олтита лойиҳанинг ҳам Туркистон минтақасига дахлдорлигини чуқур тушуниб, авлодлар онгига сингдиришни асосий бурчимиз деб ҳисоб­лаймиз.

3. Таассуфки, минтақамизда ҳали ҳам иттифоқсизликнинг, бўлиниш-тарқоқликнинг, қасд­дан ғийбат ва адоват уруғини сочиш, атайин арз­лар уюштириб, низоларни кучай­тириш кўринишлари учраб қоляпти. Миллий анъанани хосиятлар ва қадриятларни пухталик билан ўзлаштирган ва улар билан фахрланган ҳолда ортга тортадиган дард ва касофатлардан қутулиб, Элбошимиз айтган буюк мақ­садлар томон тезроқ ва дадил одим ташлайдиган вақт етди, бизнингча.

4. Элбошимиз белгилаб берган дастурларни, вазифа ва мақсадларни бажаришда юксак масъулият, талабчанлик, ишбилармонлик ва эзгулик, из­ланиш ва шижоатли меҳнат намунасини кўрсатиш – онгли бурчимиздир. Туркистон шаҳрини,  бутун Туркистон вилоятини аҳиллиги ярашган, бирлиги мустаҳкам, динига содиқ, ўта заҳматкаш, маънавий жиҳатдан янгиланган, намунали минтақага айлантириш учун ҳар биримиз ва  ҳаммамиз жавобгармиз.

5. Вилоятимиздаги “Туркистон – олижаноблик ва тотувлик таянчи” йиғинини йилига бир неча марта ўтказиб, Туркистонни гуллаб-яшнатишга, ўлкамизни  равнақ топтиришга оид долзарб масалаларни бамаслаҳат ҳал этиб, бу борада аниқ фикрлар билдириб туриш ўринли, деб ҳисоблаймиз.

Қарор 2018 йил 7 декабрь куни Туркистон шаҳрида  қабул қилинди.

2018-12-10, 10:15 1074
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.