26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўп болали оилаларга бериладиган ижара уйлари кўпайтирилади

ҚозАхборот. ҚР Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Женис Қасимбек “Нурли ер” дастуридаги кўп болали оилаларга бериладиган ижара уйлари сонини кўпайтиришни таклиф қилди.

Ҳукумат уйида ўтган матбуот анжуманида вазир Астанада бўлган қайғули воқеа тўғрисида фикр билдирди.

– Бу жуда қайғули воқеа ҳамда улкан масала. Бугун Ербўлат Дўсаев жаноблари (ҚР Бош вазири ўринбосари – таҳр.) ушбу масалага бағишланган йиғилиш ўтказди. Биз ундай оилаларга (кўп болали – таҳр.) қўшимча уйлар қуриш учун маблағ излаяпмиз. “Нурли ер” дастури бўйича йилига 700 ижара квартира кўп болали оилаларга бериладиган бўлса, уларнинг сонини 2-3 баравар кўпайтириш керак... “Нурли ер” дастурига кўп болали оилалар учун махсус бўлим қўшишни таклиф қиляпмиз, – деди Женис Қасимбек Ҳукумат уйида мухбирларга берган суҳбатида. 

Унинг айтишича, Қозоғистонда 28 минг нафар кўп болали оила маҳаллий органларда ижара уйига навбатда турибди. Ижара қиймати бошпананинг ҳар квадрат метрига 100 тенгени ташкил қилади.

– Яъни икки хонали квартиранинг ўртача ижара баҳоси 8-10 минг тенгегина. Бу – ижтимоий кам таъминланган шахслар учун мос нарх. Ўтган йиллари кўп болали оналарга 500-700 квартира берилганди. Энди Элбоши топшириғи билан ижара уйларни молиялаштиришни 35 млрд. тенгегача кўпайтирдик. Келгусида 4 минг квартира қурилишини режалаяпмиз. Бироқ, бу рўйхатда ногиронлар, етим болалар, афғон уруши фахрийлари бор тоифалар жуда кўп, – деб тушунтирди вазир.

2019-02-12, 11:42 654
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.