26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Камхарж оилаларга ғамхўрлик

Туркистон шаҳрида 14та ижтимоий дўкон очилди Туркистон вилояти ҳокими 

Ж. Туймебаевнинг топшириғига кўра 2018 йилнинг 1 декабридан Туркистон шаҳри ҳудудида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосини барқарорлаштириш мақсадида 14та махсус савдо нуқтаси иш бошлади.

– Дўконларда сотилаётган маҳсулотлар тасдиқланган сифат андазасига мос. Сабзавот Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларидан келтирилмоқда, писта ёғи Шарқий Қозоғистон вилоятидан, гуруч Қизилўрдадан, қанд Жамбил вилоятидан, макарон ва гўшт маҳсулотлари маҳаллий қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларидан харид қилинмоқда, – деди вилоят барқарорлаштириш жамғармаси директорининг ўринбосари Нурсайин Адил.

Дўконлардаги нархлар супермаркет ва бозордагидан 15-17 фоиз паст.

Чунончи, картошка – 70 тенге, пиёз – 48 тенге, сабзи – 65 тенге, макарон – 150 тенге, гуруч – 194 тенге, гречка – 145 тенге, буғдой уни (1 навли) – 87 тенге, писта мойи – 327 тенге, мол гўшти – 1250 тенге, шакар – 220 тенге, карам – 75 тенгедан сотилмоқда.

Шунингдек, ижтимоий дўконлардаги нон – 65 тенге.  

Ижтимоий дўконлар Туркистон ҳудудини арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш мақсадида махсус харита бўйича шаҳарнинг турли жойларида очилди. 

Бундай тадбирлар Туркистон вилоятида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосини созлаб туриш имконини беради. Эзгуликни шиор қилиб олган дўкон соҳиблари фаолиятидан аҳоли мамнун. Сотувчиларнинг фикрича, бугунги кунда шаҳар аҳолисининг аксарияти ижтимоий дўконларга ўрганиб қолди.

Айтганча, барқарорлаштириш жамғармасининг озиқ-овқат маҳсулотларини Туркистон вилоятидаги барча туман марказлари ҳамда қишлоқларда сотиш режаланмоқда.

Шу мақсадда туманларда ҳам ижтимоий дўконлар очилмоқда.

2019-02-15, 20:17 1241
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.