26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўрдабоши туманида янги ҳоким

ҚР Президенти Маъмуриятининг розилиги ҳамда Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаевнинг фармойишига кўра, Жўлдибай Қайрат Жўлдибайули Туркистон вилояти Ўрдабоши туманининг ҳокими этиб, тайинланди.

Ўрдабоши тумани фаолларига янги ҳокимни таништирган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Қайрат Жўлдибайулига фаолиятида омад тилаб, Элбошининг топшириқларини бажаришда ҳормай-толмай меҳнат қилишига ишонч билдирди.

Қайрат Жўлдибайули 1981 йили 5 майда Жанубий Қозоғистон вилояти Чордара шаҳрида туғилган. Илк меҳнат фаолиятини 2003 йили Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигига қарашли Олий ўқув юртларини ҳамда таълимни молиялаштириш бўлимининг етакчи мутахассиси сифатида бошлаган.

2003-2016 йиллари Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Давлат хариди ҳамда хусусийлаштириш бўлими етакчи мутахассиси, ҚР Молия вазирлигининг қатор қўмиталарида бош мутахассис, бош таҳлилчи, бўлим бошлиғи, ҚР Парламенти Сенати депутатининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

ҚР Президенти қошидаги Давлат бошқаруви академиясининг магистранти. 2016 йилнинг февраль ойидан бугунги кунгача Туркистон вилояти Чордара тумани ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-02-19, 11:32 863
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.