26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёш келса, ишга...

ТУРКИСТОНДАГИ ҚУРИЛИШГА 3 МИНГДАН ЗИЁД ЁШЛАР ЖАЛБ ЭТИЛАДИ

Элбоши Н. Назарбаев 2019 йилни Ёшлар йили деб эълон қилиб, ёшларга қўллов кўрсатиш ва оила институтини кучайтиришни топширган, шунингдек, Туркистон шаҳрининг қурилишига жалб этишни таъкидлаганди. Бугунги кунда “Туркистон ёшлари қурилиш отряди” қурилиб, 3000дан зиёд йигит-қизнинг рўйхати тузилди. Февраль ойида пудратчи қурилиш компаниялари билан меморандум имзоланиб, мартдан бошлаб ёшлар қурилиш ишларига юборилади. Барқарор маош миқдори 70 минг тенгедан 100 минг тенгегача. Унга қўшимча равишда “Яшил эл” дастури орқали 1300 га яқини йигит-қиз иш билан таъминланади. Буни минтақа раҳбари Ж. Туймебаев аҳоли олдидаги навбатдаги йиллик ҳисобот йиғилишида маълум қилди.

– Вилоятда ёшлар 500 мингдан зиёд ёки аҳолининг 25 фоизини ташкил этади. Туркистон вилоятида жорий йили “Ёшларни бошпана билан таъминлаш” лойиҳаси доирасида 260 йигит-қизни бошпана билан таъминлаш кўзланган. Минтақада ёшлар билан бевосита фаолият юритадиган “Ёшлар имконият марказлари” тизими шаклланди. Марказда “битта дарча” қоидаси бўйича 8та йўналишда “Ёшларга хизмат кўрсатиш шўъбаси” фаолият юритмоқда. Уларга психологик ёрдам бериш мақсадида 13-03 рақамли Call-марказ ишлаб турибди. “Ёш тадбиркор” лойиҳаси доирасида, “Оңтүстік” минтақавий сармоя маркази орқали 2 млн. тенгедан 8та лойиҳа молиялаштирилди. Жорий йилдан бошлаб ёш тадбиркорлар 2 млн. тенгегача имтиёзли кредитни йиллик 4 фоиз устама билан гаровсиз олишади. Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали қишлоқ жойлардаги 200 дан зиёд тадбиркорга паст фоиз (6 фоиз) билан 1,5 млрд. тенге кредит бериш кўзланмоқда, – деди Ж. Туймебаев.

 Шунингдек, 1200 нафар ишсиз фуқаро тадбиркорлик асослари курсларини тамомлади, уларнинг камида 80 фоизига паст фоизли кредит берилади.

“Серпин – 2050” лойиҳаси бўйича вилоятимиздан ўтган йили 1589 йигит-қиз, шунингдек, жорий йилда яна 137 йигит-қиз грантга эга бўлди. Бундан ташқари, “Ёшлар амалиёти” дастури доирасида 5500га яқин ёшларга ёрдам бериш мақсадида 2 млрд. тенге бўлинади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-02-19, 11:44 623
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.