26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда кўп болали оналарни қўллаб-қувватловчи лойиҳалар татбиқ этилади

Вилоят ҳокимлигида минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев раислигида кенгайтирилган мажлис ўтди. Кун тартибида кўп болали оналар ҳамда кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш масаласи кўрилди.
Учрашувда ижтимоий соҳа бўйича бажарилаётган ишлар тўғрисида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ербўл Садир маълумот берди. Унинг хабарига кўра, 2018 йили “Натижали бандлик ҳамда оммавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастури ҳамда “Меҳнат” давлат дастури доирасида 69,7 минг кишига бандлик бўйича хизмати кўрсатилди. Шундан 29,4 минг киши ёки 42,2 фоизи кам таъминланган оилалар аъзоларидир.
– Мазкур ижтимоий ёрдам қаторида кам таъминланган оилаларга уй-жой берилмоқда. 2018 йили кам таъминланган 4367 оилага (25009 киши) 152,3 млн. тенгелик бошпана берилди. Умумий ижтимоий ёрдам олувчилар қаторида кўпболали оилаларнинг улуши 50 фоизга (16,5 минг оила)яқин, – деди Е. Садир.
Мазкур тадбирларни жорий йилда ҳам давом эттирилишини таъкидлаган вилоят ҳокимининг ўринбосари 2019 йили манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар сони 207,5 минг одамга етиб, камомад 13,6 млрд. тенгени ташкил этганини маълум қилди. Унинг 50 фоизи кўпболали оилаларга мўлжалланган.
Шунингдек, вилоят таълим бошқармасининг раҳбари Исатай Сағиндиқов, соғликни сақлаш бошқармаси раҳбари Муқан Егизбаев, вилоят оила, болалар ҳамда ёшлар иши бўйича бошқарма раҳбари Балмаржан Нарбековалар сўзга чиқиб, соҳалар бўйича амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтдилар.Улар соҳада қўлга киритилган ютуқлар билан бирга ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 
Мажлисни хулосалаган вилоят ҳокими минтақадаги кўпболали оилалар тўғрисида аниқ маълумотлар тайёрлашдан бошлаб, уларга кўрсатилган давлат, ижтимоий ёрдам турларигача бўлган қўллов чораларини аниқлашни топширди.
– Ариза берган кўпболали оналарни иш билан таъминлашга ёрдам бериш, камтаъминланган оилаларга маҳаллий бюджет ҳисобидан 5-10 ОҲК кўламида моддий ёрдам бериш бўйича аниқ таклифлар кутаман. Шу билан бирга, мактабларда ягона мактаб формасини жорий этиб, кўпболали оилалардан чиққан ўқувчиларни форма билан бепул таъминлаш бўйича аниқ таклиф киритилсин. Вилоят бюджетидан субсидиялаш орқали барча ўқувчиларга 50 фоиз арзонлаштирилган овқат уюштириш, овқатлантириш комбинатларини ташкил этишга доир таклифлар тайёрланглар. Бундан ташқари, барча тиббиёт муассасаларига “Кўпболали оналар навбатсиз қабул қилинади” деган ёзувни ўрнатиш, касалхоналарда кўпболали оналар учун махсус палата ажратиш, шунингдек, шу тоифадаги оналарни қонун доирасида касалхоналарга порталсиз ҳамда навбатсиз қабул қилиш имкониятини режалаштириш ҳамда санаторийларда даволаниш учун қонун доирасида йўлланма бериш, шунингдек, қиммат тиббий хизматларни кўпболали оналарга бепул кўрсатиш бўйича имкон яратиб, аниқ таклифлар киритишни торпшираман, – деди Ж. Туймебаев.
Топшириқлар ичида минтақа раҳбари давлат уй-жой жамғармасидан бошпана бериш учун кўпболали оилалар рўйхатини аниқлаб, биринчи навбатда уй билан таъминлаш таклифларини ҳам тилга олиб ўтди. Шу билан бирга, мазкур тоифадаги оналарнинг жамоат транспортида “имтиёзли баҳода юриш билетлари”ни жорий этиш ёки қонунга биноан бепул юриш режалаштирилиб, тегишли таклиф киритишни масъул муассаса раҳбарларига топширди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-02-20, 15:16 933
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.