26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Моҳир ҳунармандлар замини

Туркистондаги Есимхан номли майдонда касбий ва техник таълим муассасалари талабалари ўртасидаги “Worldskills Turkistan-2019” вилоят чемпионатининг очилиш маросими ўтди. 

Унда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Ўтарбаев жорий йилнинг Ёшлар йили деб эълон қилиниши барча йигит-қизлар учун яхши имконият эканлигини таъкидлади.

– Минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеевнинг номидан барчангизни “Маънавий янгиланиш” лойиҳаси доирасида ўтаётган тадбир билан табриклайман. Бугунги кўргазмани кўриб, ҳақиқатан ҳам тайёргарликнинг яхши бўлганига кўзим етди. 2018 йилдан бошлаб Worldskills деб номланган жаҳон ҳунармандлари чемпионати Туркистон вилоятида бошланган. Замонамиз рақобатбардошликни талаб этаётганлиги боис, биз унда ўз қобилиятимизни кўрсата олишимиз зарур. Бугунги кунда мамлакатимизда техник-касбий мутахассисларни тайёрлашга улкан аҳамият берилмоқда, – деди М. Ўтарбаев.

Моҳир ҳунармандлар юртида ўтган бу анжуман ҳунармандларимизнинг сеҳрли қўллари билан яратилаётган амалий санъатимизни кўз қорачиғидай асраш, уларни келажак авлодга тўлиқ етказиш мақсадида уюштирилди.

М. САФАРОВА, 2019-04-22, 20:12 735
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.