26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ўртача'' тезлик деган тушунча пайдо бўлди

Қозоғистонда тезликни ўртача даражадан оширганлик учун жарима солиниши ҳақида биласизми?

Ички ишлари вазирлигига “ўртача” тезлик тушунчасининг тарғиботи ва ушбу кўрсаткич ошириладиган бўлса, унга яраша жазо ҳам борлигини маълум қилиш вазифаси топширилди. Бу ҳақда марказий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда ҚР ИИВ Маъмурий полиция Қўмитаси раисининг ўринбосари А. Кенисбаев маълум қилди.

– 3 июль куни ИИВ ва Парламент депутатлари давра суҳбати ўтказиб, йўл хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилишди. Натижада йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш даражасини оширишга қаратилган қатор таклиф-мулоҳазалар янгради. Жумладан, ҳайдовчилар айби билан содир этиладиган ҳар ҳалокатнинг учинчиси тезликни ошириш сабабли рўй беради. Шу боис тезлик тартибига оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида “ўртача тезлик” тушунчасини қонунга киритиш масаласи кўтарилди ва вазифа иш ИИВга топширилди, – деди А. Кенисбаев.

Амалиётда бу янгилик қандай татбиқ этилади?

Мисол учун Нур-Султан-Боровое йўлининг бўйига видеокамера ўрнатилиб, шаҳардан чиқиладиган машиналарнинг русуми, давлат рақамлари ва шаҳардан чиқиш вақти қайд этилади. Дейлик А пунктдан Боровоега етиб бориладиган йўл бошига ҳам худди шундай камера ўрнатилиб, Б пунктга етиб келаётган машинанинг русуми, давлат рақамлари ва етиб келиш вақтини аниқлаб, рўйхатга олади. 

Муайян автомобиль босиб ўтган йўл участкасига қанча вақт сарфлаганлиги шу тариқа маълум бўлади. Агар ўртача тезлик миқдори белгиланган тезликдан оширилган бўлса, яъни ушбу йўлда 140 км/с белгиланган бўлиб, ҳайдовчи эса 141-150 км/сда келган бўлса, албатта, маъмурий жазога тортилади.

Айтганча, ушбу назорат ва тезлик ўлчовининг янги тизими ҳамма аҳоли пунктларига бирдек татбиқ этилмайди, фақат республика аҳамиятига эга йўлларга қўйилади.

Бу янгилик йўл ҳаракати аҳволини ижобий жиҳатдан яхшилайди, йўлдаги ҳалокатлар ва уларнинг оғир асоратларини камайишига ёрдам беради. Ўртача тезликни оширганлик учун жарима ҚР МҲтКнинг 592-моддаси билан олинади. Ушбу модда тезликни оширганлик учун жавобгарликка тортилишни таъминлайди. Демак, “ўртача тезлик” учун алоҳида жарима миқдори ишлаб чиқилмайди.

Бу янгилик борасида шарҳ беришларини сўраб, Шимкент шаҳар йўл полициясига мурожаат қилиб, полициячи Бақдаулет Жўлановдан жавоб олдик.

– Масалан, пойтахт миқёсидаги Нур-Султан-Боровое учун белгиланган ўртача тезлик миқдори 140 км/с. Агар ҳайдовчи бу тезликни оширса, яъни 141-150 км/с тезликда юрган бўлса унга жарима солинади. 

– Биздаги Шимкент-Туркистон республика аҳамиятидаги катта йўлда белгиланган тезликнинг миқдори қанча?

– Ҳозирча, янги меъёр борасида юмушлар амалга оширилмоқда. Йўллардаги тезлик миқдори ва видеокамералар ўрганилиб, янгилари қўйилиш арафасида. Шимкент–Туркистон йўли учун белгиланган ўртача тезлик бугунги кунда расман 110 км/с. Аҳоли пунктлари мавжуд, ҳудудларда тезлик – 60км/с. Агар ҳайдовчи бу белгиланган тезлик қоидасини бузса, жарима тўлайди.  

Н. МАВЛОНОВА, 2019-07-23, 10:34 7148
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.