26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пойтахтда педагогларнинг Август анжумани ўтди

Нур-Султан шаҳрида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев иштирокида янги ўқув йили арафасидаги анъанавий Август анжумани ўтди.

2019-2020 ўқув йили арафасида таълим соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун мамлакатимизнинг турли бурчакларидан мактаблар, коллежлар ва ОЎЮ устозлари, ота-оналар, олимлар ва жамоат арбоблари, жами икки мингдан зиёд устоз тўпланди. 

Анжуманда таълим ва фан соҳасидаги ўзгаришларни бошқарув масалалари тилга олиниб, инновациявий ғоялар ва ташаббуслар кўтарилди.

Тадбир давомида “Педагог мақоми тўғрисида” Қонуни лойиҳасига тўхталган Қасим-Жўмарт Тўқаев устозларни рағбатлантириш йўлларини таклиф қилди.

– Педагоглар нуфузининг оширилишини таъминлаш муҳимдир. Рақобатбардошликни орттириш учун уларнинг юксак обрўсини амалда кўрсатишимиз лозим. Педагог мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳасида уни қўллашнинг мажмуавий чоралари кўзланган. Бу устоз мажбуриятини қисқартириш, обрўси сақланишига кафолат бериш, моддий рағбатлантириш... Синф раҳбарлиги ва дафтар текширганлиги учун икки баравар ҳақ тўлаш, барча педагогларнинг меҳнат таътилини 56 кунгача кўпайтириш, магистр даражаси учун қўшимча тўлов ва бошқа рағбатлантириш шулар жумласидан, – деди Президент. 

Бундан ташқари, Давлат раҳбари, маҳаллий ҳокимликлар устозларни маъмурий мақсадларда, таълим соҳасига ҳеч қандай дахли бўлмаган турли тадбирларга жалб этиб, ўз ваколатларини суиистеъмол қиладилар, деб таъкидлади. 

– Таълим бериш тизимининг сифатига салбий таъсир кўрсатадиган яна бир жиҳат – бу тавсия қилинаётган ислоҳотларда педагогларнинг аниқ эҳтиёжлари инобатга олинмаслигидир, – деди Давлат раҳбари. Бундан ташқари, Ҳукуматга 2025 йилгача таълим ва фанни ривожлантириш давлат дастури доирасида режали ва ўйлаштирилган 12 йиллик таълимга ўтишни таъминлашни топшираман, – деди у.

– Барча мақсад-вазифалар Ҳукумат тайёрлаётган “Таълим ва фанни ривожлантириш давлат дастури”да тўлиқ қамраб олиниши керак, унинг лойиҳасини халқ билан маслаҳатлашиб, кенг муҳокама қилиш лозим, – деди Давлат раҳбари. 

Учтилли таълим тизими мавзусини муҳокама қилиб, аниқ ечимга келиш керак. Бу жараён ўқувчилар ва таълим дастурларининг тайёргарлигига қараб амалга оширилади, деган Президент: “Элбоши “Қозоқ тили уч тилнинг биттаси бўлиб қолмайди. Уч тилнинг биринчиси, асосийси, муҳими бўлиб қолаверади”, деб айтган. Шунинг учун инглиз тилини ўқитишни 2-3 синфдан ёки 5-синфдан бошлаш муҳим ва самаралироқ деб ҳисоблайман, деган фикрни билдирди.

Анжуман доирасида ҚР Президенти маҳаллий таълимни ривожлантиришда кўрсатган хизматлари ва фаол ижтимоий хизмати учун бир гуруҳ педагогларни “Құрмет” ордени, “Ерең еңбегі үшін” ва “Шапағат” медаллари билан, шунингдек, ҚР Президентининг “Алғыс хат”и, “И. Алтинсарин” ва “Таълим соҳасининг фахрий ходими” кўкрак нишонлари билан тақдирлади. 

ҚозАхборот., 2019-08-17, 05:03 780
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.