26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тулкибошда янги мажмуа топширилди

Тулкибош туманидаги Састўбе аҳоли манзилидаги ёшларни янги ўқув йили арафасида хушхабар билан қувонтирамиз. 

Спорт куни муносабати билан ушбу қишлоқ марказида 240 ўринли “Ер Жанібек” номли сув ва соғломлаштириш спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди.

454 млн. тенгега, давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида туман ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси  ҳамда “ТуранСпорт­Груп” МЧБ билан уч томонлама шартнома асосида қурилган ушбу иншоотда бокс, дзюдо, стол тенниси, баскетбол, эркин кураш ва спортнинг бошқа турлари билан шуғулланиш мумкин. Келувчиларнинг кийим алмаштиришлари, душ қабул қилишлари учун махсус хоналар, мураббийлар ва ҳамшираларга мўлжалланган бўлимлар ҳам замонавий жиҳозланган. 

Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Н. Турашбеков барчани Спорт куни билан табриклаб, минтақада спортни ривожлантириш мақсадида бажарилаётган ишларга тўхталди.

Шунингдек, тантанага ташриф буюрган Бутунжаҳон қозоқлари ҳамжамияти раисининг биринчи ўринбосари Зауитбек Турисбеков, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Бўлат Қириқбаев, СССР спорт устаси, ҚРда хизмат кўрсатган мураббий Махамбет Сапарбаев йиғилганларни қутлаб, самимий тилакларини билдиришди.

Б. Қириқбаев спорт мажмуасини қурган “ТуранСпортГруп” МЧБ етакчиси Есбўл Ауесбек­улига вилоят ҳокимлигининг Ташаккурномасини топшириб, кифтига тўн ёпди. Меҳмонлардан З. Турисбеков ва М. Сапарбаевлар мажмуа очилиши шарафига уюштирилган бокс мусобақаси ғолибларини тақдирлашди.

2019-08-20, 04:24 598
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.