26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эҳтиёт бўлинг: ноқонуний ўйин бизнеси

Ноқонуний ўйин бизнесининг кўзга кўринмайдиган, рўйхатга олинмайдиган зарари бу ўйинга хумор бо­лалар, уларнинг ўзгача муносабати, бузилган руҳияти, ўйинга пул топиш учун оила бюджетига қўл солиши, айнан шундай бир гуруҳга кириб қолиш каби хавфи келажакда жамиятга жуда катта талафотлар олиб келиши табиий.

Бир неча соатлаб ўйин авто­мат­­­ла­рида ўтирадиган, умуман тамадди ҳам қил­май­диган одамлар юрак-қон то­мир хаста­лик­ларига тез уч­рар экан. Шу­нинг­дек, ютуқ­қа эга бўлол­маган­лар­нинг жаҳл “отига миниши” асаб ти­зим­ларига салбий таъсир қилади. Энг ачинар­лиси, бу “иллат” ўз жонига суиқасд қилишга ҳам олиб келади.

Шимкент шаҳар Иқтисодий тергов де­пар­­­таменти (матн давомида – Де­­­пар­тамент) Қозоғистон Республикаси қо­­нун­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ларига мувофиқ, жиноий ҳамда маъму­рий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқ­­лаш, бартараф этиш, очиш ва тер­гов қи­лиш бўйича ҚР Молия вазирлиги Мо­лия мо­ниторинг қўмитасининг ҳуду­дий органи ҳисобланади.

Департаментнинг асосий фаолияти – “соядаги” иқтисодиётга қарши курашиш, давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Департамент ваколатига: солиқ тў­­­­лашдан бош тортиш, иқтисодий кон­­тра­­­банда, қалбаки ҳисоб-фактуралар тўл­­­дириш, ноқонуний ўйин биз­­­неси, алко­голли ҳамда нефть маҳсу­лот­ларининг ноқонуний айланмаси бў­йича маълу­мот­ларни аниқ­лаш ҳамда тергов қилиш ки­ради.

Аниқроқ қилиб айтганда, жорий йил­нинг 7 ойида Шимкент шаҳрида ноқону­ний ўйин бизнесига тегишли бир қа­­­тор тадбирлар амалга оширилди. Яъни, ша­ҳар ҳудудида ноқонуний ўйин бизнеси­га доир 26та ҳолат аниқланиб, ҚР ЖКнинг 307-моддаси билан судгача тер­­­гов-тек­шириш ягона рўйхатига кири­­тилди. Маз­кур 26та жиноий ишнинг 18таси судга йўлланди, 8таси ишлаб чиқа­риш­да. Департамент томонидан олиб бо­­рил­­ган тезкор-суриштирув чоралари на­­­­тижасида 79 дона телевизор, 167та тар­­­моқли блоклар, 13 дона моноблок, 185 дона монитор, 17 дона принтер, 18та мо­дем, 48та ўйин терминали, 21та “Бинго” аппарати, 9та видеорегистратор ва бош­­қа ускуналар далилий ашё сифатида рўй­­хатга олинди.

Бундан ташқари, ўйин бизнеси объект­лари кассаларидан 3 млн. тенгедан зиёд пул мусодара қилинди.

Шимкент шаҳри ҳудудида жойлашган 58та савдо нуқтасида “яшил-сариқ” ўйин терминалларини қўйиш бўйича эгаларига огоҳлантириш хатлари жўнатилди. Ҳо­­­­­­зирги кунда шаҳар ҳудудида ўйин тер­миналлари фаолиятига чек қўйилди.

Олиб борилган профилактика чора-тадбирлари натижасида ноқонуний ўйин бизнеси билан шуғулланадиган 5та веб-сайт аниқланиб, ҚР Ахборот вазирлиги томонидан уларнинг фаолияти ҳам тўх­татилди.

Ноқонуний ўйин бизнеси субъектлари давлатга солиқ тўламай, истаган жойга ўрнатиб, ўз фаолиятини бажа­раве­ра­ди. Ма­салан, 1та ноқонуний ўйин субъек­ти ой сайин 100 минг тенге­дан зи­ёд но­қонуний даромад кел­тиради. Шу­нинг­дек, ушбу ноқонуний ўйин ав­томат­ла­рига махсус дастур ўрна­тилган, улар­ни енгиб бўлмас­лигини аҳоли ўр­тасида ту­шунтириш лозим.

Бугунги кунда ушбу йўналишдаги иш­­­лар давом эттирилмоқда.

М. УСМОНОВА, 2019-08-22, 04:55 1070
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.