26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бунақаси ҳали бўлмаган...

Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Шимкент шаҳар ўзбек драма театрида “LLF. SAYRAM” (Лига любителей футбола Сайрам) футбол лигасининг “Куз – 2019” мавсуми ёпилиш маросими юксак савияда уюштирилди. Дастлаб саҳнага “SAYRAM” спорт мажмуасининг асосчиси, “Югдорстрой” корхонаси раҳбари Мирғани Маҳкамбоев ва Шимкент шаҳар маслаҳати депутати Ҳусанхон Аҳмадхоновлар таклиф этилди. 

Ҳ. Аҳмадхонов минтақада спортни ривожлантиришга ғамхўрлик ва ҳомийлик қилиб келаётган тадбиркор Мирғани Маҳкамбоевнинг амалга ошираётган ишларига юқори баҳо бериб, унга миннатдорчилик билдирди. 

– Бундай тадбир Сайрамда илк бор ўтказилмоқда, яъни “Лига любителей футбола Сайрам”нинг йил якунларига аъло даражада тайёргарлик кўрганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Мана шу ишларнинг бошида турган “Сайрам” футбол академияси, “Кўктерак” спорт мажмуаси раҳбарлари, мураббий ва ташкилотчиларга минг раҳмат! Уларнинг жонбозлиги туфайли Сайрамда илк бор мазкур мусобақа УЕФА ва Қозоғистон футбол федерациясининг талабларига мос равишда уюштирилди. Умуман олганда, академия ва спорт мажмуаси футболни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ёзда “Кўктерак” спорт мажмуасида лагерь ташкил қилиниб, ёшлар футбол ва волейбол сирларини чуқур ўрганишди. Улар орасидан Қозоғистон терма жамоасида ўйнайдиган 2-3 нафар спортчи етишиб чиқса, меҳнатимиз зое кетмаган бўлади, – деди М. Маҳкамбоев.

Шундан сўнг саҳнага “Жанубий Қозоғистон” газетасининг бош муҳаррири Алишер Сотволдиев таклиф қилинди.

– Ҳар қандай давлат байроғининг чет элда кўтарилишига мажбур қиладиган соҳа эгаларидан бири спортчилардир. Мамлакатимизда Давлат раҳбарларининг спорт соҳасига, шу жумладан оммавий спортга алоҳида эътибор қаратишаётганига барчамиз гувоҳмиз. Ҳудудда эса Мирғани Мирали ўғлининг ҳомийлигида қилинаётган ишлар таҳсинга лойиқ, – деди А. Сотволдиев.

У Мирғани ва Мирдиёр Маҳкамбоев, мусобақага одилона ҳакамлик қилган Илашбек Ўринбоев, мураббийлар – Ирисмат Турсиметов ва Зоҳид Ҳожиме­товларга ҚР Маданият ва спорт вазирлигининг фахрий ёрлиқларини топширди. Мактаб директорлари – Баҳодир Мирзаҳмедов, Асқар Умаралиев ва Нодир Имомсидиқовларга Таълим ва фан вазирининг фахрий ёрлиғини тақдим этди. Яна бир ҳакам Жўмай Берик ва футбол жонкуярлари – Эркин Йўлдошев ҳамда Тўлқин Усмоновга “Сайрам” футбол академиясининг ташаккурномаси топширилди.

Мусобақа иштирокчилари – “Ибрагим ота”, ”Боруссия”, ”Олмазор Сити”, ”Челси”, “Манчестер Юнайтед GES”, ”Кўктерак”, ”Турон”, “Ветеран”, ”Фрунзе-83”, “Сайрам Сити” жамоаларининг сардорларига “Сайрам” спорт мажмуаси директори Мирдиёр Маҳкамбоев ва мураббий Ирисмат Турсиметовлар ташаккурномалар топширишди. 

Шундан сўнг номинация эгаларига совғалар берилди. Уларни топшириш маросими худди УЕФА тадбирларидагидек ўтди. Уч номзод тадбир бошловчилари – Улуғбек Носиров ва Дилдора Холметовалар томонидан ўқиб эшиттирилди. Топширувчи ғолибнинг исми шарифи ёзилган хатжилдни очиб, эълон қилди. “Энг яхши дарвозабон” номинациясини Қодиршиқ Исмоншиқовга З. Ҳусанов номли 110-сонли мактаб директори Холмурод Йўлдошев топширди. “Энг яхши ҳимоячи” номинацияси ғолиби Сардор Исахоновни фахрий футболчи Юрий Савин қутлади. “Энг яхши ярим ҳимоячи” номинациясини Ирисмат Ризаметовга “Ордабасы” академияси мураббийи Тўлаган Ўринбоев тақдим этди. “Энг яхши ҳужумчи” номинацияси соҳиби Зафар Бозорбоевни Сайрамдаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Ҳасан Маҳкамбоев тақдирлади. 

Мусобақа давомида рақиблар дарвозасига 27та гол урган “Кўктерак” жамоасининг ўйинчиси Миракбар Мираметов “Энг яхши тўпурар” аталиб, унга сертификатни А. Сотволдиев топширди. Ҳ. Маҳкамбоев  “Энг чиройли гол муаллифи” сертификатини Зоҳиджон Йўлдошевга тақдим қилди. Мурод Ғазизбоев турнирнинг “Энг яхши ўйинчи” номинациясини ютиб олди.

“Пахтакор” футбол жамоасининг собиқ ўйинчиси, СССР спорт устаси Фахриддин Исломов, Қозоғистон миллий терма жамоаси ва “Қайрат” клуби футболчиси Ғофуржон Суюмбоев эзгу тилакларини билдириб, ёш футболчилар – Жавоҳир Ҳожиметов, Нурбек Ширинбеков ва Дилшод Жуманшиқов (Канте)ларга совғалар тақдим этишди. 

Шундан сўнг, тадбирнинг асосий қисмига навбат берилди. Мусобақанинг 3-ўрин соҳиби – “Ветеран”, 2-ўрин соҳиби – “Фрунзе-83” жамоаларига фахрий ёрлиқ, медаллар, турнир ғолиби – “Сайрам Сити” жамоасига махсус кубок ва олтин медаль тантанали равишда топширилди. 

“GES” ўқув маркази директори Миролим Мирсалимов ва “Малика” қандолатчилик корхонаси раҳбари Ўринбой Урайимжоновлар мураббий, ташкилотчи ва фаол жамоаларни совға-салом ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирлашди.

Х. ҚЎЧҚОРОВ, 2019-12-31, 04:34 2194
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.