26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшлар – Мангу элнинг келажаги

Қасим-Жўмарт Тўқаев Президент кадрлар захирасига олинган ёшлар билан учрашди

Президент кадрлар резервига ёшлар томонидан катта қизиқиш билдирилгани қувончлидир. Буни Ақордада Президент Ёш кадрлар захирасига қабул қилинган ёшлар билан учрашувда Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди.

Ўтган йили қасамёд қилиш маросимида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Президент кадрлар захираси ташкил этилишини маълум қилганди. Август ойи охирларида унинг Фармонига биноан ҚР Президенти қошидаги Ёш кадрлар захираси бўйича миллий комиссия таъсис этилди. Сентябрь ойида Президент кадрлар резервига аризалар қабул қилиш бошланди. Унга 300 нафар қозоғистонлик ёш мутахассис танлов асосида қабул қилинди. Уларнинг ўртача ёши – 31. Лойиҳа ғолибларининг тўлиқ рўйхати билан Президент Ёш кадрлар захираси расмий сайтида танишиш мумкин.

–Сизларга маълумки, Президент Ёш кадрлар захирасини ташкил этиш ташаббуси менинг сайловолди дастуримда кўрсатилган асосий бандлардан биридир. Унга ёш қозоғистонликлар катта қизиқиш билдиргани мени қувонтиради. Билимли, меҳнаткаш, ватанпарвар ёшлар юртимизни равнақ топтириш ва ривожлантиришда асосий куч ҳисобланади,– деди Қозоғистон Президенти. 

Шунингдек, Давлат раҳбарининг айтишича, захирага олинган ёшларнинг барчаси ўзларининг касбий салоҳияти юқори даражада эканини, давлат ривожи йўлида ишлашга тайёрлигини кўрсатди. 

– Шунинг учун ҳам сизлар билан учрашиб, юртимиздаги энг долзарб масалалар ҳақидаги фикрларингизни билиш ва кадрлар захирасида иштирок этувчилар олдида турган вазифаларни айтиш учун чақиртирдим. Бугунги фикр алмашувнинг сифатли ўтишига умид қиламан, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Akorda.kz, 2020-01-16, 03:37 498
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.