26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дорилфунун янги мақомга эга бўлди

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг 2020 йил 15 январдаги Фармонига кўра, Х.А. Яссавий номидаги халқаро қозоқ – турк университети алоҳида мақомга эга  бўлди. Университет 1992 йили Элбоши Н. Назарбаевнинг ташаббуси билан Қозоғистоннинг кўҳна шаҳри Туркистонда ташкил этилди ва бугунги кунда мамлакатдаги ягона халқаро университетдир. У халқаро корпоратив бошқарувнинг ягона тизимига, Ҳукуматлараро ваколатли кенгашга, Сенат ҳамда Бошқарув кенгашига эга. Таълим қозоқ, турк, рус, ва инглиз тилларида олиб борилади.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев бу масалага, яъни таълим сифатини оширишга, унинг халқаро андазаларга мос бўлиши, фан ва таълимнинг интеграциясига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу, айниқса, олдида туркий оламнинг маданий-маънавий маркази бўлиш ҳамда вилоятнинг таълимий- илмий хаби сифатида ривожланиш вазифалари турган Туркистон шаҳри учун жуда муҳим.

Университетнинг алоҳида мақоми унга улкан академиявий ва махсус бошқарув мустақиллигини бериб, Ph.D фалсафа доктори ва соҳа бўйича доктор даражасини тайинлаш, таълим дастурларининг мазмунини аниқлаш ва алоҳида намунадаги дипломларни беришга имконият яратади.

Шунга қараб, таълим грантининг қиймати ҳам ортади. Бу профессор-ўқитувчилар таркибининг маошини ошириш ва моддий-техника таъминотини янгилашга замин яратади. Бу чораларнинг барчаси университетга илмий ва педагогик кадрларни жалб этишга, ушбу минтақанинг ривожланишига жўшқинлик бериб, унинг олдига қўйган мақсадларга етишга ижобий таъсир кўрсатади.

ҚозАхборот, 2020-01-20, 21:24 659
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.