26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Баҳолар партия назоратида

Куни кеча NUR OTAN партияси вилоят филиалининг ташкилотчилигида Туркистондаги “Қуаниш” марказий бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосига мониторинг юритилди. Ишчи гуруҳ таркибига партия вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Б. Тажибаев, тадбиркорлик ва савдо, қишлоқ хўжалиги бошқармалари, бозор раҳбарияти ва ОАВ вакиллари киритилган эди.

Мониторинг чоғида асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси таҳлил қилиниб, аҳолининг талаб-истаклари тингланди. Бозор раҳбарлари ва тадбиркорларга баҳоларни асоссиз кўтармаслик зарурлиги эслатилди.

Б. Тажибаев бозордаги тадбиркорларни шундай қалтис вазиятда баҳоларни кўтариб, аҳолига ортиқча ташвиш етказмасликка даъват этди. Мониторинг пайтида аниқланишича, шакар, картошка ва товуқ гўшти сезиларли даражада қимматлашган.

Яқинда мутасадди вазирлик асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун нархни белгилаб беради. Уни бир қолипда ушлаб туришда барқарорлаштириш жамғармаси катта роль ўйнайди. 

Тадбиркорлар ҳам ўз навбатида маҳсулотларнинг улгуржи баҳоси кўтарилиб кетганини маълум қилишди. 

Масалан, йилқи гўштининг бир килоси 1900 тенгедан сотилмоқда, мол ва қўй гўшти эса – 1800-1900 тенгедан, нон – 60-70 тенге, картошка – 140-150 тенге.

Нархларга боғлиқ вазият партия ва вилоят ҳокимлигининг  доимий назоратида бўлади. 

Юртимизда фавқулодда вазият эълон қилингач, барча савдо иншоотлари эрталабки соат 10.00дан кечки соат 18.00гача ишламоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари сотадиган дўконларнинг фаолиятига чеклов йўқ, фақат дезинфекция ишларини кучайтириш талаб этилмоқда. Нон ва қандолат маҳсулотларининг ёпиқ ҳолатда сотилиши уқтирилмоқда.

Ижтимоий дўконларнинг иш вақти чекланмади, улар одатдаги тартибда ишлайверади. Озиқ-овқат маҳсулотларида танқислик йўқ. 

Йирик савдо иншоотларининг омборларида 30878 тонна маҳсулот сақланмоқда. 

NUR OTAN партияси вилоят филиалининг матбуот хизмати, 2020-03-21, 02:06 403
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.