26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тинчлик посбонлари фаолияти ижобий баҳоланди

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев навбатдаги ҳафталик девон мажлисида фавқулодда вазият чоғида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаётган ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятига ижобий баҳо берди. 

Минтақа раҳбари Нур-Султан шаҳридан келган автобус йўловчиси (коронавирусни юқтирган фуқаро) билан мулоқотда бўлган 50 одамни тезкорлик билан аниқлаб, хавфнинг олдини олган полициячиларнинг меҳнатини алоҳида таъкидлади. Уюшқоқлик билан бажарилган ишлар натижасида барча йўловчилар ажратилиб, тегишли тиббий текширувлардан ўтказилмоқда. Автобус ҳайдовчиси эса йўловчиларни ташиш қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Туркистон вилоят ИИД раҳбари Қ. Далбековнинг айтишича, ўша машъум автобус ҳайдовчисида йўловчилар ҳақида бирорта ахборот бўлмаган. Тулкибош туманидаги “Шақпақ” назорат бекатидан ўтгач, “блок-пост” назоратчилари йўловчиларга оид маълумотларни ёзиб олишган. 

Пандемиянинг олдини олиш мақсадида вилоят ҳокими мажмуавий хавфсизлик чора-тадбирларини қабул қилгани маълум. Унга кўра вилоятнинг чегара ҳудудларида 35та “блок-пост” ўрнатилган. Улар асосан аҳоли манзиллари, темир йўллар ва станцияларда жойлашган. Ҳоким барча назорат бекатларига “Сергек” камераларини ўрнатишни тайинлади.

“Жибек жўли” божхонаси бекати атрофида тирбандликни вужудга келтирган чет эллик фуқароларнинг аҳволи ҳам эътибордан четда қолмади. Бир неча кун давомида уларга шарт-шароитлар яратилиб, махсус очилган лагерларга жойлаштирилди. Хавфсизлик чоралари юритилди. 1744 фуқаро Ўзбекистон Республикасига ўтказилди. 100дан зиёди ўтиш навбатини кутмоқда. 

Йил бошидан буён полиция департементи томонидан ҚР Жиноят Кодексининг коронавирусга оид 274-моддаси (ёлғон ахборот тарқатгани учун) бўйича 7та жиноий иш қўзғатилиб, судгача ишлар юритилмоқда. Умуман вилоят ҳудудида 112та йирик савдо маркази, 103та бозор, 33та автовокзал, 1та кинотеатр, 1133та қаҳвахона-бар жойлашган. Уларда, шунингдек, умуман уйларда ҳам тўй-томошалар ўтказиладиган бўлса, соҳиблари маъмурий жавобгарликка тортилиб, жазоланиши ҳақида огоҳлантирилди.

2020-03-28, 01:18 418
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.