26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Масофавий таълим дастури эътиборда

Республика бюджети ҳисобидан ҳарид қилинган компьютер ускуналари туркистонлик ўқувчиларга тарқатилмоқда. Режаланган 7 711та планшетнинг ярмидан кўпи минтақага етказилиб, 3 682таси тарқатилди. 

Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармасининг маълум қилишича, техниканинг қолган қисми яқин кунларда етказилади. Уларнинг барчаси қайтариб бериш шарти билан масофадан ўқийдиган болаларга улашилади.

Туркистон вилоятида масофадан билим олувчи 456 555 ўқувчининг 85 595 нафарида компьютер йўқ экани аниқланган, бу – 18,7 фоизни ташкил этади. 

Ўқув йили бошлангандан буён муҳтож оилаларга мактабдан 24 371та компьютер вақтинча фойдаланишга берилди, маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 288 дона компьютер ҳарид қилинди. 

Шунингдек, “Мактабга йўл” акцияси доирасида ҳомийлар ҳисобидан 1 696та компьютер берилса, ҚР Ҳукумати захирасидан 4000та планшет кам таъминланган оилалар болаларига тарқатилди.

Шунингдек, компьютер билан таъминланмаган 54 294 ўқувчи масаласини ҳал қилиш учун 30 сентябрга қадар маҳаллий бюджет ҳисобидан 700та ноутбук харид қилиш режаланмоқда. Таъкидлаш жоиз, Қозоғистон Ҳукуматининг захира маблағидан 25 сентябрга қадар 5000та ноутбук, 30 сентябргача 3711та планшет, 5952та компьютер 25 октябргача 1000та ноутбук, 30 октябргача 2 8527та ноутбук харид қилиш кутилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-09-24, 05:05 560
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.