26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
2017 йили пенсия ва нафака микдори канча усди?

Республика бюджетида ижтимоий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган базавий кўрсаткичларнинг миқдорлари тасдиқланди. 2017 йилнинг биринчи январидан бошлаб: - ойлик ҳисоб кўрсаткичи – 2269 тенге; - энг қуйи нафақа миқдори – 28148 тенге; - яшаш минимуми – 24459 тенге; - базавий нафақа – 12802 тенге; - энг паст ойлик маош миқдори – 24459 тенгени ташкил этади. 2017 йилдан янгидан тайинланадиган нафақа тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун қўлланиладиган энг юқори ўртача ойлик даромад миқдори 41 ойлик ҳисоб кўрсаткичининг 41 баравари билан чегараланиб, аниқланади, яъни, ўртача ойлик даромад 93029 тенгедан ошиб кетмаслиги керак. 2017 йилги пенсия ва нафақаларнинг янги миқдорлари. Бола туғилиши муносабати билан бериладиган бир сафарлик нафақа: l Биринчи, иккинчи, учинчи бола туғилиши муносабати билан тўланадиган нафақа миқдори – 71270 тенгени (31,41 ОҲК); l Тўртинчи ва навбатдаги бола туғилиши муносабати билан бериладиган нафақа миқдори – 118783 тенгени ташкил этади (52,35 ОҲК). Эгиз (икки, уч) фарзанд туғилса, бир марталик ёрдам пули ҳар бир болага ва унинг миқдори туғилиш навбатига қараб тайинланади. Бола 1 ёшга тўлгунга қадар тўланадиган нафақа: - биринчи болага – 13070 тенге (5,76 ОҲК); - иккинчи болага – 15452 тенге (6,81 ОҲК); - учинчи болага – 17812 тенге (7,85 ОҲК); - тўртинчи ва навбатдаги туғилган болага – 20195 тенге (8,9 ОҲК) миқдорида. Ушбу болалар нафақаси ишламайдиган она (ота)га республика бюджетидан тўланади. Ишлайдиган она (ота)га ойлик ижтимоий тўлов давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан бола бир ёшга тўллунга қадар уни боқиш муносабати билан даромадини йўқотган тақдирда тўланади. Унинг миқдори бола туғилган ойгача 24 ойдаги ўртача ойлик даромаднинг 40 фоизи миқдорида тайинланади. Ногирон бола тарбиялаётган ота-оналар, васиятларга ёрдам пули оиланинг даромадига қарамай, 25682 тенге (1,05 ОҲК) миқдорида тайинланади. Ногиронлик бўйича давлат ижтимоий ёрдам пуллари. Умумий касаллик, меҳнат жароҳати, касбий касалликлар туфайли ногирон бўлганлар ва 16 ёшгача бўлган ногиронлар, 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг нафақа миқдори: - 1-гуруҳ ногиронларига – 43538 тенге (1,78 ЯМ); - 2-гуруҳ ногиронларига – 33999 тенге (1,39 ЯМ); - 3-гуруҳ ногиронларига – 23970 тенге (0,98 ЯМ); - 16 ёшгача бўлган ногиронларга – 32042 тенге (1,31 ЯМ); - 1-гуруҳ болаликдан ногиронларга – 43538 тенге (1,78 ЯМ) - 2-гуруҳ болаликдан ногиронларга – 35466 тенге (1,45 ЯМ); - 3-гуруҳ болаликдан ногиронларга – 27884 тенге (1, 14 ЯМ). Ногиронликка ҳарбий хизматни ўташ пайтида олган жароҳат, контузия, хасталикни муддатли ҳарбий хизматда касалланиш туфайли бўлган ногиронлар фуқаровий ёки ҳарбий мақсаддаги ядровий иншоотлардаги авариялар оқибатини бартараф этиш вақтида ёки ядровий иншоотлардаги авария ҳолатлари туфайли ногирон бўлган: - 1-гуруҳ ногиронларига – 51609 тенге (2,11 ЯМ); - 2-гуруҳ ногиронларига – 41581 тенге (1,7 ЯМ); - 3-гуруҳ ногиронларига – 32042 тенге (1,31 ЯМ) тўланади. Ҳарбий хизмат, махсус давлат органларидаги хизматни ўташ пайтида жароҳатланиши, контузия олиш, шикастланиш туфайли ногирон бўлган ҳарбий хизматчилар (муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчилардан ташқари) махсус давлат органлари ходимлари, хизматларини ўтаётган пайтида Қозоғистон Республикаси ички ишлар органлари ва собиқ Давлат тергов қўмитаси ходимлари орасидан чиққан: - 1-гуруҳ ногиронларига – 67018 тенге (2,74 ЯМ); - 2-гуруҳ ногиронларига – 47696 тенге (1,95 ЯМ); - 3-гуруҳ ногиронларига – 32042 тенге (1,31 ЯМ) нафақа тайинланади. Боқувчисидан айрилиш ҳолати бўйича тўланадиган давлат ижтимоий ёрдам пули миқдори: - Боқувчисидан айрилиш ҳолати бўйича ойлик нафақанинг энг юқори миқдори – 2017 йилги 1 январдан бошлаб оиланинг меҳнатга лаёқатсиз барча аъзоларига 51609 тенге (2,11 ЯМ); - оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоси битта бўлса – 21035 тенге (0,86 ЯМ); - оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоси икки нафар бўлса – 36444 тенге (1,49 ЯМ)дан; - оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоси тўрт нафар бўлса – 47940 тенге (1,85 ЯМ); - оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоси беш нафар бўлса – 49652 тенге (2,03 ЯМ); - оиланинг меҳнатга лаёқатсиз олти ва ундан кўп аъзоси бўлган тақдирда уларнинг ҳар бирига ёрдам пули миқдори энг паст яшаш минимумининг 2,11 бараварига тенг ҳисоблаб чиқарилади. Ота-онасининг иккаласидан ҳам айрилган бўлса – етим болаларга ойлик ёрдам пули: - 2017 йилги 1 январдан бошлаб ҳар бир болага – 28862 тенге (1,18 ЯМ) миқдорида, оиланинг меҳнатга лаёқатиз аъзоларига – 13208 тенге (0,54 ЯМ) миқдорида, бироқ, оиланинг меҳнатга лаёқатсиз барча аъзоларига – 62616 тенгедан (2,56 ЯМ) ошмайдиган миқдорда тайинланади. - 2017 йилнинг 1 январидан ёшига қараб бериладиган давлат ижтимоий ёрдам пули миқдори – 12719 тенгени (0,52 ЯМ) ташкил этади. Ерости ва очиқ кон ишларида, меҳнат шароитлари ўта зарарли ва оғир ишларда ёки меҳнат шароитлари зарарли ва оғир вазифаларда ишлаган одамларга бериладиган давлат махсус нафақалари. - 1-рўйхат бўйича ерости ва очиқ кон ишларида, меҳнат ҳолатлари ўта зарарли ва оғир ишларда, 1998 йилги 1 январдаги ҳолат бўйича иш стажига кўра, давлатдан махсус нафақа олувчиларга 2017 йилнинг 1 январидан 21374 тенге (9,42 ОҲК) миқдорида; - 2-рўйхат бўйича 19015 тенге (8,38 ОҲК) белгиланди. 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб пенсия, нафақа олувчининг вафоти муносабати билан дафн маросими учун бериладиган ёрдам пули миқдори – 35624 тенгени (15,7 ОҲК), Улуғ Ватан уруши фахрийлари ва ногиронларининг вафоти муносабати билан дафн этишга бериладиган ёрдам пули миқдори – 83046 тенге (36,6 ОҲК)ни ташкил этади. Махсус давлат нафақалари миқдори 2017 йилнинг 1 январидан: - Улуғ Ватан уруши иштирокчиларига – 36304 тенге (16,0 ОҲК); - Улуғ Ватан уруши ногиронларига – 36304 тенге (16,0 ОҲК); - имтиёзлар ва кафолатлар бўйича Улуғ Ватан уруши иштирокчиларига тенглаштирилган шахсларга – 14046 тенге (6,19 ОҲК); - имтиёзлар ва кафолатлар бўйича Улуғ Ватан уруши ногиронлари қаторидаги шахсларга – 17131 тенге (7,55 ОҲК); - Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган (вафот этган, дом-дараксиз кетган) жангчиларнинг иккинчи марта никоҳдан ўтмаган беваларига – 10166 тенге (4,48 ОҲК); - Афғонистон ёки ҳарбий ҳаракатлар юритилган бошқа мамлакатларда жанговар ҳаракатлар вақтида вафот этган (дом-дараксиз кетган) ёки яраланиш, контузия туфайли, жароҳат олиш, мажруҳлик оқибатида вафот этган ҳарбий хизматчилар, махсус давлат органлари ходимларининг оилаларига, тинчлик даврида ҳарбий хизматни, махсус давлат органларида хизматни ўташ пайтида вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг, махсус давлат органлари ходимларининг оилаларига; хизмат вазифасини бажариш пайтида вафот этган ички ишлар органлари ходимларининг оилаларига; Чернобиль АЭСдаги ҳалокатни, фуқаровий ва ҳарбий мақсаддаги бошқа радиациявий офатлар ҳамда авариялар оқибатларини бартараф этиш пайтида вафот этганларнинг оилаларига; нурланиш касаллиги оқибатида вафот этган ёки вафот этган ногиронларнинг, шунингдек, вафот этиши Чернобиль АЭСдаги ҳалокатнинг ва фуқаровий ёки ҳарбий мақсаддаги иншоотлардаги яна бошқа радиациявий офатлар билан авариялар ва ядро синовлари асоратидан жабр кўрган фуқароларнинг оилаларига – 10415 тенге (4,59 ОҲК); вафот этган уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган ногиронларнинг иккинчи марта никоҳдан ўтмаган бевалари (эрларига), шунингдек, вафот этган уруш қатнашчилари, партизанлар, махфий кураш олиб борганлар, “Ленинградни ҳимоя қилгани учун” медали билан ёки “Қамалдаги Ленинградда яшаган” белгиси билан тақдирланган фуқароларнинг, умумий касалликларга чалинган, меҳнат фаолияти вақтида жароҳатланиш ва бошқа сабаблар туфайли (ноқонунийлари бундан мустасно) туфайли ногирон, деб тан олинганларнинг иккинчи марта никоҳдан ўтмаган бевалари (эркаклари)-га – 5809 тенге (2,56 ОҲК); Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, уч даражали “Шуҳрат” ордени соҳиблари, “Қозоғистон фазогири” унвонига сазовор бўлган фуқароларга – 314552 тенге (138,63 ОҲК); Улуғ Ватан уруши иштирокчилари тоифасидаги Социалистик меҳнат Қаҳрамонларига – 169381 тенге (74,65 ОҲК); Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, уч даражали “Меҳнат Шуҳрати” ордени соҳибларига – 21783 тенге (9,6 ОҲК); Улуғ Ватан уруши иштирокчилари ортидаги фидокорона меҳнати беминнат ҳарбий хизмати учун собиқ Иттифоқнинг орденлари ва медаллари билан тақдирланган шахсларга, шунингдек, давлат мукофотлари билан тақдирланмаган, 1941 йил 22 июнь ва 1945 йил 9 май оралиғидаги вақтда камида олти ой ишлаган (хизмат қилган) фуқароларга – 4833 тенге (2,13 ОҲК); 1988-1989 йиллари Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини бартараф этишда қатнашганлар, кўчиб кетадиган куни она қорнида бўлган болаларни ҳам ҳисоблаганда, ажратиш ва кўчириш ҳудудларидан Қозоғистон Республикасига кўчиб келганлар (ўз хоҳиши билан кетганлар) тоифасидаги фуқароларга – 4833 тенге (2,13 ОҲК); биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига – 3381 тенге (1,49 ОҲК); учинчи гуруҳ ногиронларига – 1453 тенге (0,64 ОҲК); 16 ёшдан 18 ёшгача ногирон болаларга: - 1 ва 2-гуруҳдагиларга – 3381 тенге (1,49 ОҲК); - 3 гуруҳдаги ногирон болаларга – 1453 тенге (0,64 ОҲК); - “Олтин медаль”, “Кумуш медаль” билан тақдирланган ёки илгари “Қаҳрамон она” унвонини олган, I ва II даражали “Оналик шуҳрати” орденлари билан тақдирланган кўп болали оналарга – 14522 тенге (6,40 ОҲК); - бирга яшайдиган 4 ва ундан кўп балоғат ёшига тўлмаган болалари, унда ўрта, техник ва касбий, ўрта таълимдан кейинги таълим муассасаларида, олий юртларида кундузги ўқиш муассасаларида билим оладиган болалари бор кўп болали оилаларга болалари балоғат ёшга тўлгандан кейин, улар ўқув юртларини битирадиган вақтгача (лекин фақат 23 ёшга тўлгунга қадар) – 9940 тенге (4,16 ОҲК); - сиёсий қатағон қурбонлари, сиёсий қатағондан жабр кўрган, ногиронлиги бор ёки нафақадор фуқароларга – 2428 тенге (1,07 ОҲК); - Қозоғистон Республикасига беқиёс хизмати учун нафақа тўлови тайинланган фуқароларга – 2428 тенге (1,07 ОҲК) бўлди. 2017 йилгача тайинланган нафақа тўловлари 9 фоизга ошириб ҳисобланди. Нафақанинг иккинчи қисми – базавий нафақа миқдори 2017 йили 12802 тенге бўлиб, яъни, яшаш минимумининг 50 фоизини (24459 тенге-52%) ташкил этади. 2016 йил 15 декабрдаги Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида Элбоши – Қозоғистон Республикасининг Президенти Н. А. Назарбаев 2017 йили нафақа тўловлари миқдорини 2016 йилга нисбатан 20 фоизга кўтаришни Ҳукуматга топширди. Бу ўсиш 2 миллион 100 минг қозоғистонликни қамраб олади. Республика бюджетидан қўшимча 81,6 миллиард тенге миқдорида маблағ ажратилди. Бола туғилиши муносабати билан бир марталик нафақа миқдори 2017 йил 1 январдан 7 фоизга кўтарилиб ҳисобланган бўлса, 2017 йили 1 июлдан 20 фоизга кўтарилади. Умумий ўсиш 2016 йил билан таққослаганда 27 фоизни ташкил этади. Давлат раҳбарининг топшириғини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Қозоғистон Республикаси “Болали оилага бериладиган давлат нафақалари тўғрисида” Қонунига қўшимчалар ва ўзгаришлар киритиш режаланмоқда. Элимизда пенсия тўловлари миқдори 2017 йил 1 январдан 9 фоизга оширилиб ҳисобланган, 2017 йилнинг 1 июлидан 11 фоизга ва базавий нафақа миқдори 2017 йилги 1 январидан 7 фоизга оширилган бўлса, 2017 йилнинг 1 июлидан пенсия миқдорининг 13 фоиз ўсиши таъминланади. Яъни, 2016 йил билан таққослаганда 2017 йили пенсия ва базавий пенсия тўловлари миқдори 20 фоиз ўсади. Элбошимизнинг 2017 йил 1 июлидан пенсия ва нафақалар миқдорини Мактубда айтилган миқдорга оширишни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун “Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси” нотижорат ҳиссадорлик жамиятининг Жанубий Қозоғистон вилояти филиали “Ижтимоий тўловларни муассасалараро ҳисоблаш маркази” департаменти ходимлари бор куч-ғайратларини ишга солади, деб ишонтираман.

Басимбек Бахит МУСИРАЛИУЛИ, “Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси” нотижорат ҳиссадорлик жамияти Жанубий Қозоғистон вилоят филиали “Ижтимоий тўловларни муассасалараро ҳисоблаш маркази” департаменти директори., 2017-04-04, 16:16 2837
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.