26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ватан – остонадан бошланади

Сайрам тумани Қорабулоқ қишлоғи маданият уйида вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташаббуси билан уюштирилган “Тарбия – оиладан бош­ланади” мавзусида туман ёшлари фо­руми ўтди. Тадбирнинг асосий мақсади йигит-қизларни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, қолаверса, улар онгига  юртимизда ҳукм сураётган  осойишталик, тинчлик-тотувликнинг қадрига етиш руҳини сингдиришдир.

Форумда ҳозир бўлган қишлоқ округлари ҳокимлари, депутатлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, нодавлат ташкилотлари, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ўқувчи-ёшлар ҳузурида туман ҳокими Бақтияр Мамаев маъруза қилди. У Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида тилга олинган  вази­фа­ларни бажаришда фақат иқтисодни ривожлантиришнинг ўзи  кифоя қилмаслигини, аксинча, маданият ва маънавиятни ҳам юксалтириш орқали белгиланган мақсадга эриша олишимизни, бунинг учун ёшлар аъло баҳоларга ўқиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Вилоят Қозоғистон халқи Ас­самблеяси раисининг муовини, вилоят ассамблеяси котибияти мудири Муратали Қалмуратов ёшлар онгига ватанпарварлик руҳини чуқур сингдириш давр талаби эканига жиддий эътибор қаратса, Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳам­­жамияти раиси Икромжон Ҳо­шимжонов  бошқа этнослар қатори ўзбек миллати вакилларининг ҳам ўрни ва роли юқори эканини, улар буни ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан кўрсатаётганини ғурур билан тилга олди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз­ки, форумда қатнашган вилоят ёшлар имконият маркази раҳбари Б. Дуйсебеков, вилоят диний тад­қиқот маркази давлат корхонаси директорининг муовини М. Бесбаев ва бошқалар ўқувчиларнинг таълим-тарбия, одоб-ахлоқ, динга  бўлган муносабат сингари кўпчиликни қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Музокаралар чоғида, Қорабулоқ қишлоқ округи фахрийлар, хотин-қизлар кенгашлари етак­чилари  А. Нишонбоев, З. Аҳмедова ва бошқалар сўз олиб, ёшлар тарбиясида ота-она, педагог-устоз­ларнинг роли, сингари масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашдилар. 

Мавриди келганда, Икромжон Акромжон ўғлининг  маҳаллий ёшларга қарата Элбоши, қолаверса, вилоят ҳокимининг оқилона сиё­сатини теран англаш мақсадида  “Жанубий Қозоғистон” газетасини, миллий қадриятларни унутмаслик учун эса  кўпроқ она тилидаги бадиий китобларни мутолаа қилиб туриш кераклиги хусусидаги панд-насиҳатлари кўпчиликка маъқул келганини таъкидлаш жоиздир. 

Сайрам тумани ёшларининг ушбу форуми қорабулоқлик йигит-қизларнинг айни пайтда пухта билим олиб,  чет тилларини мукаммал эгаллаб, келажакда рақобатбардош, ақлли, ўз ишининг чинакам усталари бўлиб етишишга интилаётганидан далолат беради. Зеро, мустақил Қозоғистоннинг келажаги фақат ўқимишли инсонлар қўлида эканини улар яхши билишади.

 

 

 

И. КАРИМОВ, 2017-09-27, 20:25 807
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.