26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қимматга тушган корчалонлик

Тартибга бўйсунмаган тадбиркорларнинг фаолияти тўхтатилди

Коронавирус инфекциясининг олдини олиш мақсадида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари махсус тезкор гуруҳлар карантин талабларини бузган иншоотларда мониторинг ишларини юритди. Гуруҳ текширган 1328та иншоотнинг 200дан зиёди карантин қоидаларини бузгани аниқланди. Натижада далолатнома тўлдирилиб, 230 ОҲК миқдорида жарима солинди. Умуман олганда, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид 183та далолатнома тўлдирилди.

Рейд давомида тақиқланган оилавий байрам тадбирлари аниқланиб, тўхтатилди. Туркистон вилоят Товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар сифати ҳамда хавфсизлигини назорат қилиш департаментининг маълумотича, бундай далиллар Қазиғурт, Тўлебий, Сайрам, Арис туманларида аниқланган. Карантин вақтида тўй қилган фуқароларга маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ҳужжат тўлдирилиб, 30 ОҲК миқдорида жарима тайинланди. Булардан ташқари, Тўлебий туманида карантин чекловларини бузган 4та дам олиш масканига жарима солинди.

Мутахассисларнинг фикрича, карантин вақтида ниқоб тақмаслик, иншоотларда хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик, санитария қоидаларининг қўпол бузилиши тез-тез учрайди. 

Вилоятимизнинг бош давлат санитария шифокорининг қарорига мувофиқ ёпилган иншоотлар ишини давом эттириши ачинарли ҳол, албатта. Баъзи иншоот раҳбарларининг қарорларни менсимай белгиланган вақтдан кейин ҳам фаолият юритиши эса ўзларига қимматга тушди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-07-30, 04:48 1559
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.