26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Йиғди-йиғди''нинг пичоғи суякка қадалганда

Мактабларда пул йиғиш амалиёти неча йиллардан буён давом этиши ҳеч кимга сир эмас. Буни ота-оналар ҳам, ўқитувчилар ҳам инкор этишмайди.

Пул йиғиш ҳолатлари бўлиб туришининг  сабаблари турлича – синф хоналари ва жиҳозларини таъмирлаш, керак ва нокерак китоблар, журналлар хариди, байрамларга бағишланган расм-плакатларни чиздириш, пуфак-гуллар олдириш, кино-спектакль учун чипталар, хуллас, иш жараёнида бунақа воқеалар кўп учрайди. Буни мактабдагилар жуда яхши билишади.

Гоҳида ота-оналарнинг ўзлари ихтиёрий равишда беришади, гоҳида эса – мажбуран. Баъзида бу жараён очиқ-ойдин айтилса, баъзида “ёзилмаган қонун” сифатида индамай қабул қилинади. Кимдир пул йиғишга қатъиян қарши, кимдир эса буни қонунийлаштириш керак, ёки ҳомийликнинг бир шакли сифатида амалга ошириш керак, деб ҳисоблайди.

Маълум маънода, ҳар ким ўзича тўғри.  Ва кўпинча бу жараён мактаб биноси ичкарисида ёки ота-оналарнинг ўзаро давра суҳбатлари орасида қолиб кетади.

Туркистон вилоят судида мавзуга оид суд жараёни бўлиб ўтди.

Ўрдабоши туманидаги мактаб ўқитувчиси Гулдана Шўтаева мактаб директорининг ўқитувчилардан пул йиққани борасидаги масалани кўтарди.

У “директор ўқитувчилардан 25 минг тенгедан йиғиб, курсларга юбормади, лекин курсларни битиргани тўғрисидаги сертификатларни тарқатиб берди”, деган даъвони очиқ-ойдин айтди. Туман ҳокимлиги ва  прокуратурага аризалар топширди. 

Мактаб директори Д. Сапаримбетова қўйилган айбни тан олмай, ўқитувчи устидан судга арз қилди. Директор муаллимани ёлғон маълумотлар тарқатиб, унга туҳмат қилганликда айблади.

Мактаб ўқитувчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. 

Суд жараёни давом этаётган пайтда ўқитувчи директорга қарши ариза бериб, уни “меҳнат қонунчилигини бузганликда” айблади.

Мактаб маъмурияти ва оддий ўқитувчи ўртасида қаттиқ жанг бошланди.

Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ фавқулодда вазият эълон қилинган пайтда суд мажлиси онлайн-тартибда ўтди.

Судья ўқитувчининг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик холати йўқлигини маълум қилди ва уни оқлади.

Г. Шўтаева суд қароридан рози эканлигини маълум қилди. Директор эса апелляцияга бериш-бермаслигини ўйлаб кўрадиган бўлди.

Таълим соҳасидаги ушбу вазият билан танишган одам беихтиёр хавотирга тушади. 

Мана, ниҳоят мактабларда йиғилаётган пуллар бор нарса экани тан олиниб, судда қонун доирасида кўрилди ҳам. 

Демак, йиғди-йиғдиларнинг пичоғи кимнингдир суягига қадалибди...

Н. МАВЛОНОВА, 2020-10-29, 21:51 2639
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.