26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Шаңырақ” танлови бошланди

Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб, вилоятда Қозоғистон дўстлигини тараннум этувчи махсус танлов ўз ишини бошлади. Ушбу беллашув ижтимоий тармоқларда ўтади ва энг яхши мақолалар саралаб олинади. Танловга 2021 йилнинг 1 мартидан 10 июнга қадар чоп этилган мақолалар қабул қилинади. Буни вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Даурен Сариев брифингда маълум қилди.

Танловнинг мақсади – Қозоғистон халқи ўртасидаги бирлик, тотувлик ва дўстликни мустаҳкамлашдир.

Вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси журналистлар клуби раиси Ерсултан Амирбекнинг айтишича, танловнинг шарти бўйича, яъни этнослараро алоқаларни мустаҳкамлашга таъсир кўрсатадиган воқеалар, меҳнат одами, намунали оилаларни тарғибот-ташвиқот қилиш, шунингдек, қозоқ тилида шеър айтиш, қўшиқ куйлаш, тилаклар билдириш ҳамда сафарлардаги ижобий воқеликларни акс эттириш мумкин экан.

Ушбу ижодий беллашувда ижтимоий тармоқдан фойдаланадиган фуқаролар, журналистлар ва блогерлар, матбуот марказлари ходимлари иштирок этишлари мумкин. Танлов материаллари Facebook, Bконтакте, Instagram каби саҳифалардан бирида эълон қилиниши шарт.

“Ижтимоий тотувлик” муассасаси раҳбари Элмира Жанғазиева ҳам танлов шартларини атрофлича тушунтирди.

– Танловга йўлланаётган иш “Шаңырақ” сўзларидан бошланиши, матнни эълон қилиш ҳар ҳафтада уч марта, яъни умумий сони 30дан кам бўлмаслиги керак. Кичик мақолалар (пост) давлат тилида ёзилиб, ҳажми 100 белгидан кам бўлмаслиги, иложи борича матнга лойиқ сурат қўйиш, шунингдек, #“Шаңырақ” хэштегидан фойдаланиш талаб этилади. Эълон қилинган мақолаларнинг тасвирлари махсус файл папкасига солиниб, танлов ташкилотчиларига 2021 йилнинг 10-12 июнь оралиғида топширилиши шарт. Танлов ишлари фақат давлат тилида қабул қилинади”.

Энг яхши мақолалар қай йўсинда аниқланади?

Энг аввало, уларнинг энг кўп овоз йиққани (лайк ва репост) инобатга олинади. Шунингдек, мазмун-моҳияти, тўғри йўналиши ва таъсирчанлигига эътибор қаратилади. 

1-ўрин учун 150 минг тенге, 2-ўрин 100 минг тенге, 3- ўринга эса 80 минг тенге берилади. Бундан ташқари, танловда муваффақиятли иштирок этган, лекин ўрин олмаган бошқа иштирокчиларга ҳам рағбатлантирувчи мукофотлар бор.

2021 йил июнь ойида ОАВ байрами арафасида ғолиблар тақдирланади. 

Алоқа учун телефонлар: 8 7758203692, 87715947234, электрон почта shanyrak_turkistan@mail.ru. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2021-02-25, 00:09 1559
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.