26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўлебийдаги тошқин: кеча ва бугун

Бир йил муқаддам бу ерда тошқин туфайли бир нечта уй ва биноларни сув босган эди.
Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев дарҳол туманга етиб келди. Минтақа раҳбари вазиятни шахсий назоратига олиб, зарар кўрган аҳоли билан учрашди. Бундан ташқари, тезкор штаб тузилиб, маҳаллий даражада фавқулодда вазият эълон қилинди.
Махсус комиссия хулосасига кўра, 42та уй яшашга яроқсиз деб топилган. Қурувчилар қурилишни бошлашди. Вайрон бўлган уйлар ўрнида янги бинолар барпо этилди. Султонработ қишлоғидан 22 оила, Ленгер шаҳридан 17 оила, Киелитас қишлоғидан икки оила ва Интимақ қишлоғидан бир оила уч ойдан кейин янги уйга кўчиб ўтишди. Тошқин оқибатида зарар кўрган фуқароларга умумий майдони қарийб 3 минг квадрат метр уй-жой бинолари тўққизта пудратчи ташкилот бинокорлари томонидан барпо этилди. Хонадонларга ичимли сув ва газ етказилди.
Бир йил муқаддам уйи вайрон бўлган аҳолининг ҳаёти бугун изга тушиб кетди. Сел туфайли уйидан айрилган Дамила Эюбова ҳозир янги кичик туманда истиқомат қилади. Шунингдек, у кўрсатилган беминнат ёрдам учун расмийлардан миннатдор.
– Ўтган йили тошқин юз берди, кучли ёмғир ёғди, уйимизни сув босди. Туман ва вилоят раҳбарлари келиб, вазият билан танишишди. Бузилган уйнинг ўрнига янгиси қурилди. Бу – давлатимизнинг аҳолига кўрсатган беқиёс ғамхўрлиги, – дейди у.
300дан зиёд одам тошқин оқибатларини бартараф этишда иштирок этди. Тошқин хавфига қарши кураш бир неча кун давом этди. Уйлар ва йўллар сув остида қолди, Қасқасу дарёси бўйидаги тўртта кўприкни сел ювиб кетди. Икки кун ичида қишлоқлар ўртасида аҳолининг ҳаракатланиши учун ўтиш жойлари тўлиқ тикланди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-06-17, 01:56 430
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.