26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ ривожланса – юрт фаровон бўлади

Сайрам туманида бу йил қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 100 млрд. тенгега етади

Сайрам туманида жорий йилнинг 6 ойида жами маҳсулотлар ҳажми 62 млрд. тенгега етиб, ундан 48 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасига оид. Қишлоқ хўжалигида 30 млрд. тенгелик маҳсулот етиштирилди. Жорий йилда маҳсулот ҳажмини 100 млрд. тенгега етказиш кўзланган. Буни туман ҳокими Уласбек Садибеков махсус уюштирилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Туманда 101 гектар ерга янгидан томчилатиб суғориш технологияси татбиқ қилиниб, унинг майдони 601 гектарга етди. Иссиқхоналар майдони 50 гектарни ташкил қилса, интенсив боғ 500 гектарга яқинлашиб қолди.
– Жорий йил туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида 4та лойиҳа амалга оширилади. Улар – Қайнарбулоқ қишлоқ округидаги “Нур Агро” МЧБнинг 1,5 гектарли иссиқхона мажмуаси. Шунингдек, “Кумушбулоқ” МЧБнинг йилига 900 тонна балиқ маҳсулотларини етиштирадиган лойиҳаси. Кўлкент қишлоқ округидаги “Food production LTD” МЧБнинг 29 гектарли интенсив боғ мажмуаси. Тўртинчиси – Манкент қишлоқ округидаги “Туран Агро Ет-Сут” ишлаб чиқариш ширкатининг сутни қайта ишлаш цехи. Лойиҳалар доирасида 380та янги иш ўрни ташкил қилинади, – деди Уласбек Садибекули.
Туманда мол боши сезиларли даражада кўпайган. Олти ойда гўшт етиштириш – 9,3 фоизга, сут – 5 фоизга, тухум – 5,5 фоизга ортди. Йил бошидан буён туман тадбиркорлари олис-яқин чет элларга 9250 тонна гўшт экспорт қилган. Умуман олганда, туманда бўрдоқичилик жадал ривожланиб бормоқда. Ҳозирнинг ўзида 1012та мол бўрдоқилаш майдонлари 42 минг бош мол боқиш имкониятига эга.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-07-27, 02:27 437
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.