26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги ўқув йилида мактаб либоси мажбурий бўладими?

ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов келгуси ўқув йилидан бошлаб Қозоғистонда ягона мактаб либосини жорий этиш режалаштирилаётганини  маълум қилди.
«Янги ўқув йили арафасида мактаб либоси масаласи долзарб бўлиб қолади. Пандемиядан аввал мактаб формасини кийиш мажбурий эди. Лекин ўтган йили барча шароитларни ҳисобга олган ҳолда, биз ўқувчиларнинг мактабга нафақат мактаб формасида, балки классик услубда келишига рухсат беришга қарор қилдик. Мактаб формаси келгуси ўқув йили учун мажбурий бўладими? Мен ота-она сифатида, Таълим ва фан вазири сифатида мактаб либоси жорий этилишини  қўллаб-қувватлайман. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг айтишича, мактаб либоси болаларнинг тартиб-интизомига ҳам ижобий таъсир кўрсатади ва энг муҳими, ўқувчилар ўртасидаги ижтимоий тафовутни камайтиришга ёрдам беради. Ягона мактаб либосини жорий этиш таклифини Президент ҳам илгари сурди. У ўқувчилар бир-бирига кийимига қараб баҳо бериши ва шу сабабли келишмовчиликлар юзага келишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлаган. Ота-оналар, ўқитувчилар, мактаб маъмурлари, таълим бўлими раҳбарларининг фикрларини эшитиб, уларнинг аксарияти мактаб либосини қўллаб-қувватлайди, деган хулосага келдим. Бироқ, мактаб либоси тарафдорлари ва қаршиларнинг фикрларини ўрганиб чиқиб, барча шароитларни ҳисобга олган ҳолда, биз ўқувчиларнинг мактабга нафақат мактаб либосида, балки классик услубда келишига рухсат беришга қарор қилдик», деб ёзди вазир  Facebookдаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, бу қарор фақат кейинги ўқув йили учун қабул қилинган. «Биринчидан, биз эпидемиологик вазиятни ҳисобга олдик. Ҳозирда республиканинг кўплаб вилоятларида карантин чоралари кучайтирилган. Дўконлар баъзи шаҳарларда фақат иш кунлари ишлайди. Биламизки, агар ота-оналар ўз фарзандлари учун мактаб либосини харид қилиш учун савдо марказлари ва дўконларга кўп борадиган бўлсалар, узоқ навбатлар ва Covid-19 инфекциясини юқтириш хавфи ошиши мумкин. Иккинчидан, айрим оилаларда вақтинчалик иқтисодий қийинчиликлар туфайли мактаб либосини харид қилиш оила бюджетига қўшимча юк бўлиши мумкин. Шунинг учун, агар ота-оналар турли сабабларга кўра фарзандига мактаб либосини ололмаса, келаси ўқув йилигача мактабга вақтинча классик услубда бориши мумкин»,  дея хулоса қилди ҚР Таълим ва фан вазири.

2021-08-05, 02:36 525
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.