26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбек тили ўқитувчилари – олий маълумотли мутахассисларини тайёрлаш ҳақида

Туркистон шаҳридаги энг фаол обуначиларимиз меҳнат қиладиган, Дилбар Дийметова раҳбарлик қилаётган Ҳамза номли мактаб ўзбек тили ва адабиёти фанининг тажрибали ўқитувчиси Ҳусан Убайдуллаев таҳририятнинг Туркистон бўлимига қуйидаги савол билан мурожаат этди.
– Жорий йил май ойида Баҳодир Ирисметов раҳбарлик қилаётган шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмасининг кенгайтирилган йиғилишида Ҳамза номли мактабнинг собиқ директори Замир Муҳаммаджонов ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиларини тайёрлаш даркорлиги хусусидаги долзарб масалани кўтарган эди. Дарҳақиқат, бугунги бизнинг тенгқур авлод – олий маълумотли ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари нафақага чиққач уларнинг ўрнида меҳнат қиладиган олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш масаласи қандай кечмоқда?
Ўринли савол. Муштарийларимиз эътиборига ҳавола қилинадиган қуйидаги жиҳатларга тўхталайлик. Туркистон шаҳрида Қозоғистон бўйича ўзбек мактаблари бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлайдиган собиқ педагогика билим юрти - коллеж айни пайтда бундай мутахассислар тайёрламайди. Қонун бўйича ўқитувчи олий маълумотли бўлиши лозимлиги туфайли. Иккинчидан, Туркистондаги Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетида анча йил аввал “Жанубий Қозоғистон” таҳририяти сўровнома ташаббуси асосида шаҳар ўзбек этномаданият маркази фаоллари – марҳум Эркин Жўрабеков, Ирисқул Айтметовлар ҳамда ўша даврдаги ХҚТУ вице президенти, ёзувчи Қулбек Ергўбекнинг саъй-ҳаракатлари билан ХҚТУ филология факультетида олий маълумотли ўзбек тили ва адабиёти мутахассисларини тайёрлайдиган бўлим очилган эди. Афсуски, ҳамюртларимизнинг, ёшларимизнинг лоқайдлиги – бепарволиги, хуллас, ҳеч ким ҳужжатларини ўқиш учун топширмагач, яъни, талаб бўлмагач бу бўлимни ёпишга мажбур бўлишди. Мана, орадан саноқли йиллар ўтиб кадрлар масаласи муаммоси яна кўндаланг бўлди.
Доимий муштарийимиз, олтмиш ёшдан ошган Ҳусан Убайдуллаевнинг саволи асосида Туркистон вилояти инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси услубият марказининг ўзбек ва тожик тиллари бўйича услубиятчиси, тажрибали мутахассис Шаҳноза Бобожон қизи Алиакбарова(тасвирда)дан қуйидаги жавоб олинди.
Ҳамкасбимиз, тажрибали устоз Ҳусан Убайдуллаевнинг саволи юзасидан биз олий маълумотли ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларини
тайёрлаш учун қўшни Ўзбекистондаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини тавсия этамиз. Алишер Навоий номидаги ушбу олий ўқув даргоҳи биз, Қозоғистондан ташқари Марказий Осиёдаги ҳамда жаҳондаги барча давлатлар учун олий маълумотли ўзбек тили ва адабиёти фани устозларини  тайёрлаб беради. Ўқиш – онлайн тартибда, масофадан юритилади. Ҳужжатларни қабуллаш 2021 йил 31 августгача давом этади. Машғулотлар шу йил 2 октябрдан бошланади. Ушбу университетда ўқийман деган фуқаролар ариза, дипломнинг асл нусхаси ҳамда кўчирмаси, шахсий гувоҳномаси кўчирмаси ҳамда 3,5х4,5 ҳажмдаги олтита фото сурат тақдим этади. Ўқишга қабул қилиш суҳбат асосида – имтиҳонсиз. Ўқишга қабулланадиганлар ёши чекланмаган. Бугунгача вилоятимиздан қирқдан зиёд фуқаро Тошкентдаги ўзбек тили ва адабиёти университетида онлайн тартибда олий маълумот олиш истагини билдирган. Саволлар юзасидан услубият марказига, 8 (705) 687 54 52 уяли телефонига мурожаат қилиш мумкин.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2021-08-07, 01:19 533
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.