26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бир кунда минг доллар ишлаб топасиз

Туркистондаги “Карвон сарой” сайёҳлик мажмуасида музқаймоқ сотадиган Жамбил Сарсенбаев кунига 1000 АҚШ доллари ишлаб топади. Бу унинг пандемия даврида эришган муваффақияти. Дам олиш кунлари келадиган даромад яна ошади. Туркистон шаҳри фуқароси мажмуада бир қанча дўконлар очган.
– Харидоргир. Дам олиш кунлари минг доллардан кўпроқ даромад оламиз. Нархи қиммат эмас. Меҳмонлар кўп харид қилишади. Вилоят ҳокимлиги имтиёзлар таклиф қилмоқда. 4 фоизли насия беради. Шундан фойдаланамиз, – дейди у.
Сайёҳлик мажмуасидаги савдо расталари аҳолига хизмат кўрсата бошлади. Дунёда машҳур брендлар савдосига қизиқиш бор. Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев “Карвон сарой”даги янги дўконлар фаолияти билан танишиш учун сайёҳлик мажмуаси ва янги очилган “Магнум” супермаркетига ташриф буюрди. Янги гипермаркет озиқ-овқат маҳсулотларини арзон баҳода таклиф қилади. Маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Карвон сарой” сайёҳлик мажмуасида Туркистон вилояти ҳокимлиги қўллови билан 4 фоизли имтиёзли кредит берилади.
– “Карвон сарой” мажмуасидаги савдо марказининг майдони 23 минг квадрат метрдан зиёд. Бу сармоядорларга, янги қаҳвахона, ресторан ва кийим-кечак дўконлари учун мўлжалланган. Уларнинг 54 фоизи очилишга тайёр. Туркистон вилояти ҳокимининг топшириғига биноан сармоядорларга савдо нуқталарини имтиёзли равишда ижарага бериш учун “Туркистон” ижтимоий- тадбиркорлик корпорацияси” орқали “Ясси” бизнес кредит лойиҳаси очилди. Тадбиркорларга 27 млн. тенгегача 4 фоизли 5 йиллик кредит берилади. Яъни, тадбиркорлар бу пулни олиб, таъмирлаш ва шахсий эҳтиёжлари учун ишлатишлари мумкин. Бундан ташқари, ушбу маданий ва маънавий марказ “Туркистон” махсус иқтисодий минтақаси таркибига киради. Шундай қилиб, кўплаб имтиёзлар мавжуд. Биз барча сармоядорларни бу ерда ўз бизнесини ривожлантиришга таклиф қиламиз. Ҳозирча йирик савдо брендлари “Карвон сарой” мажмуасида ишлашга қизиқиш билдирмоқда, – деди Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Рашид Аюпов.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-08-07, 01:26 434
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.