26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Поликлиникаларда рўйхатдан ўтказиш қоидалари ўзгарди

Қозоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазири 2020 йил 13 ноябрдаги «Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатадиган соғликни сақлаш ташкилотларида шахсларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди.
Жисмоний шахсларни поликлиникада рўйхатдан ўтказиш уларга шахсий идентификация рақами орқали (бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган миқдори) ва МИТС тизимида (мажбурий ижтимоий тиббий суғурта) бирламчи тиббий ёрдамни олиш имконини беради. Ҳужжатга мувофиқ, фуқароларга бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида кўрсатиладиган бирламчи тиббий ёрдам шартнома асосида мамлакат фуқароларига, шунингдек, ватандошларга, қочқинларга, чет элликларга ва Қозоғистонда доимий яшовчи фуқароларга кўрсатилади.
«Жисмоний шахс поликлиникада ёки тиббиёт марказида рўйхатдан ўтганида, у илгари тиббий хизмат олган муассасадан автомат равишда чиқариб юборилади», дейилади буйруқда. Шунингдек, фуқароларни поликлиникада рўйхатдан ўтказиш доимий ва вақтинчалик манзилда амалга оширилади. Фуқарога эса поликлиникани танлаш имконияти берилади.
Шунингдек, фуқаролар «Электрон ҳукумат» веб-портали орқали клиникага мурожаат қилишлари ва ўзларини рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Поликлиника фуқаролар ҳақидаги шахсий маълумотларни тегишли давлат ахборот тизимидан олади.

2021-08-10, 01:54 389
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.