26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Санкт-Петербургдан ''олтин медаль'' билан...

Дарҳақиқат, бугун ҳар биримиз тадбиркорликнинг ривожланиши жамият равнақи, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, ишсизликнинг барҳам топиши ҳамда барқарор иқтисодий муҳитни барпо этишнинг муҳим омили эканлигини ҳис этяпмиз. Давлатимиз мустақилликка эришгандан буён мамлакатимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг янги ички маҳсулот ишлаб чиқаришдаги кескин фаолияти ортди. Интилувчан, изланувчан ёшларимиз тадбиркорлик – тежамкорликка даъват шиори билан улкан муваффақиятларга эришмоқда. Ёдингизда бўлса, бундан икки йил муқаддам Шимкент шаҳрининг Сайрам мавзесида иш бошлаган “BARAKA” МЧБнинг баракали фаолияти ҳақида муштарийларимизга ахборот бергандик. Бугун ушбу бирлашма раҳбари Ғайрат Ниёзҳожиевни бежиз суҳбатга чорламадик.
– Авваломбор, илк тадбиркорлик фаолиятингизга қисқача тўхталсак?
– 2014 йилда мен бир дўстим билан қандолатчилик маҳсулотларини тарқатиш билан шуғулланардик. Бир куни бизга қадрдонимиз ажойиб ғояни таклиф қилди. Жуда маъқул тушди. Дўстим Шоумид Шораҳимов билан ҳамкорликда бизнес-лойиҳа тайёрлаб, маблағимизга яраша мўъжазгина қурт ишлаб чиқариш цехини очдик. Дастлаб, иш бошлаганимизда мен, Шоумид ва келинойим билан бир кунда 50 кг. қурт ишлаб чиқара бошладик. Маҳсулотларимизни маҳаллий савдо шохобчаларига сотувга чиқардик. Аста-секин унга талаб орта бошлади.
– Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, шарт-шароитлар яратиш, бизнес соҳасидаги изланишлар самарасини бермоқда, шундай эмасми?
– Албатта, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар самараси тадбикорлар фаолиятининг янада ривожланишига туртки бермоқда. Маҳсулотларимизнинг ишлаб чиқариш кўлами ортди, айни пайтда 70 киши меҳнат қилаётган “Барака” МЧБда 1,5-2 тоннагача қурт  ишлаб чиқаряпмиз. Йилдан-йилга ишлаб чиқариш тармоқларини ҳам кенгайтиряпмиз. Ҳозирги кунда 40 хил қурт турини, айроннинг икки тури (ёғли ва ёғсиз)ни ишлаб чиқарамиз. Яқинда қуруқ меваларни қадоқлашни йўлга қўйдик. Бундан ташқари, акам ва мен “Голд-чупс”(леденцы) ишлаб чиқарадиган цехни ҳам ишга туширдик.
– Демак, самарали меҳнат баракали фаолият билан уйғунлашибди-да?
– Биз фаолиятимиз давомида кўплаб хорижий давлатларга бориб, тажриба алмашиб, бозорини ўрганиб, соҳани ривожлантиришга тааллуқли билимимизни ошириб келяпмиз. Ҳа, ютуқларимиз билан мақтансак арзийди. Бугунги кунда “BARAKA” МЧБ Қозоғистонда энг йирик қурт ишлаб чиқариш корхонаси рўйхатидан ўрин олди. Маҳсулотларимиз бутун Қозоғистон бўйлаб тарқатилади. Россиядан ҳам буюртма олганмиз, қисман Хитойга ҳам қуртларимизни жўнатяпмиз. Қуртимиз мазали, тотли, ёғли ва машҳур. Шу боис, Арабистон, Германия, Туркия, Америка мамлакатларида ҳам мижозларимиз бор. Улар сотиш учун эмас, истеъмол қилиш учун олиб кетишади.
– Келгуси режаларингиз?
– Режаларимиз катта. Ҳозирги кунда корхонамиз ярим автоматлашган тизимда ишлайди, қўл меҳнатидан ҳам фойдаланамиз. Яқин келажакда ишлаб чиқаришни батамом автоматлаштириш учун ускуналарга буюртма берганмиз. Қолаверса, МДҲ давлатлари бозорига чиқишни режалаштирганмиз. Қўшимча янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўзда тутганмиз. Аллоҳ насиб этса, бу ҳақда яна гаплашамиз.
– Энди мақола тайёрлаш учун сабаб бўлган – “Олтин медаль” ҳақида эшитсак?
– Авваламбор, атрофимизда бизнес соҳасида биздан маслаҳатларини аямайдиган, тўғри кўрсатмалари билан яқиндан ёрдам бериб келаётган инсонлар борлигига шукр. Ана шундай яхшиларнинг шарофати билан биз жорий йилнинг 17-18 июнь кунларида Санкт-Петербург шаҳрида ўтган NEVA BUYERS WEEK дастури доирасида чакана савдо тармоқлари ва HoReCa “Оппоқ тунлар” озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро кўргазмасида иштирок этиб, кутилмаган “Олтин медаль”га сазовор бўлдик.
“Яхши бола ном келтиради...”, деганларидек, ота-боболарининг ҳаётий синовларидан ўтган панд-насиҳатлари ва ўгитларига қулоқ солиб, бебаҳо қадриятлар одобномасини яхши ўзлаштириб олган фарзанд элда обрў-эътибор топади, деб бежиз айтилмаган. Атрофимизда яхши дўстликдан ҳиммат топган, доно дўстидан қимматли сўз олган, ишбилармон, меҳнатсевар, эртамиз эгалари – ёшларнинг борлиги бахтимиз. Тадбиркор йигитларнинг забт этаётган чўққилари Истиқлолнинг 30 йиллигига муносиб туҳфа десак, муболаға бўлмайди.
Бугунги кунда юз минглаб мижозлар ишончини оқлаб, соф даромад, ҳалол меҳнат эвазига ўнлаб оилалар фаровонлигига улуш қўшаётган Ғайрат ва Шоумиднинг ютуқлари муборак бўлсин!

Тасвирда: “Олтин медаль” соҳиблари – Ғайрат Ниёзҳожиев ва Шоумид Шораҳимов.

Мухтабар УСМОНОВА, 2021-08-12, 02:39 131
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.