26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
САКЕН БИБЎСИНОВ шарафланди

Токио Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Сакен Бибўсиновни туркистонлик мухлислари Туркистон шаҳридаги халқаро аэропортда қарши олишди. Токиода ўтган беллашувда жаҳоннинг энг яхши боксчилари билан курашга тушиб, элимиз обрўсини оширган ҳамюртимизни вилоят ҳокими
Ў. Шўкеев, Туркистон ёшлари, спортчининг ҳамкасблари, қариндошлари қарши олишди. Унга Туркистон вилоятининг тадбиркорлари темир тулпор совға қилишди.
– Туркистон вилояти тарихида илк бор Олимпиада медалини ютиб олган Сакен ўзининг энг яхши спортчи эканлигини кўрсатди. Унга барчамиз мухлис бўлдик, гувоҳ бўлдик. Бу олтиндан зиёд бронза медали бўлди. Бизга катта мавқе. Туркистон вилоятининг барча спортчиларига ғалаба муборак бўлсин, дея ният билдирдик, – деди вилоят ҳокими.
Боксдан Токио Олимпиадасида 52 кг. вазн даражасида беллашган 24 ёшли спортчи ярим финал баҳсида Буюкбритания спортчиси Галал Яфай билан учрашиб, Олимпиаданинг бронза медали соҳиби бўлди.
– Мени қўллаб-қувватлаган халқимга чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Албатта, асосий мақсадимиз олтин бўлган эди. Насиб этгани шу бўлди. Шукр. Қозоқнинг номини оламга танитиш учун келгусида бор кучимни сарфлашга ваъда бераман, – деди Токио Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Сакен Бибўсинов.
С. Бибўсинов – Сайрам туманидан. Ёшлигидан спортга қизиққан. Даставвал футбол билан, кейин катта акасининг ортидан эргашиб, боксга келиб қолган. Миллий жамоа аъзоси. Ватандошимиз Токиода 4та учрашув ўтказди. У Пуэрто-Рика, Франция, Испания боксчиларини мағлубиятга учратди. Туркистон вилоятидан Олимпиадага 5 спортчи отланди. Уларнинг бири – С. Бибўсинов.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-08-12, 02:47 429
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.