26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги ўқув йилида – янги ''Алифбе''

Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов «Алифбе» дарслиги тақдимотини ўтказди, дея хабар қилади TurkistanZaman ахборот агентлиги.
Тадбирда сўзга чиққан вазир миллатнинг илк устози Ахмет Байтурсинов асари ва услуби асосида янги дарслик тайёрланиб, нашр этилганини маълум қилди.
– Қозоғистонда «Алифбе» дарслигини тайёрлаш тадбирлари ўтган йил кузда Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг 2019 йил 16 августда педагогларнинг анъанавий август анжуманидаги топшириғига мувофиқ бошланган эди, – деди у. – Боланинг жисмоний ривожланиш даражаси ҳисобга олиниб, дарслик икки қисмга ажратилган. Китобни тайёрлаш жараёнида ишчи гуруҳга етакчи тилшунослар, услубчилар ва муаллимлар киритилиб, улар 20дан зиёд учрашувлар ўтказишди. 1 сентябрь куни ўтадиган тадбирда биз мактаб остонасига илк бор қадам қўйган ўқувчиларга “Алифбе” дарслигини тантанали равишда тақдим этамиз. Бу яхши анъанадир. Бу йўналишдаги ишларни ўз вақтида ташкил этиш зарур. «Алифбе» – болалар учун дастлабки дарслик. У ҳозир минтақаларга етказилмоқда, – деди Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов.
Эслатиб ўтамиз, ҚР таълим ва фан вазири 2016 йил 8 апрелдаги 266-сонли буйруғининг 1-иловаси асосида «Алифбе» дарслиги ўқув дастуридан олиб ташланиб, унинг ўрнига «Саводхонлик» фани киритилган эди.

«Жануби Қозоғистон» мухбири, 2021-08-13, 23:40 452
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.