26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Таълим жараёни анъанавий тартибда ўтади

Туркистон вилоятида янги ўқув йилидаги ўқув жараёни анъанавий тартибда ўтади. Айни дамда унга доир ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада минтақавий алоқа хизматида ўтган брифингда вилоят ҳокими ўринбосари С. Қалқаманов маълум қилди.
– Барча ўқув муассасалари санитария меъёрларига риоя қилиниши алоҳида эътиборга олиниб, зарур дезинфекция воситалари билан таъминланади. Бунинг учун 175,4 млн. тенге сарфланди. Шу билан бирга, вилоятдаги барча таълим муассасалари 100 фоиз “Ashuq” тизимига киритилган. Бугунги кунда таълим берадиган 83 897 муаллимнинг 85 фоиздан зиёди, техник ходимларнинг 96 фоиздан зиёди эмланган. Ўқув йили бошлангунга қадар кўрсаткич 100 фоизга етказилади, – деди Сакен Амангелдиули.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари янги ўқув йилида ўқувчиларга ягона мактаб либосини кийиш талаб қилинмайди, деди.
Янги ўқув йилида жами 2 млн. 250 мингта дарслик харид қилишга 4,8 млрд. тенге маблағ ажратилган. Бугун нашриётлар билан дарсликларни харид қилиш ва етказиш борасида шартнома тузилган. Дарсликларни етказиб бериш ишлари 25 августда тўлиқ тугатилади.
 Жорий йил 2021 йили Туркистон вилояти бўйича 78та мактабнинг қурилиши юритилмоқда. Унинг 70таси вилоят бюджетидан, 8таси “Қишлоқ – эл бешиги” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, Туркистон шаҳрида 720 ўринли Назарбаев заковат мактаби барпо этилмоқда. Жами вилоятда 6та аянчли аҳволдаги ва 4та уч сменали мактаб бор. Жорий йили 2та аянчли аҳволдаги ва 1та уч сменали мактаб масаласи ҳал этилади. Қолганларини 2023 йили ҳал этиш режаланган.
Таъкидлаш жоизки, янги ўқув йилида 927та кундузги ўрта таълим муассасасида 516 740 ўқувчи таълим олиши кутилмоқда. Жорий йил ота-оналар аризаси билан 47 266 бола 1-синфга қабул қилинди.

Туркистон вилоятининг минтақавий алоқалар хизмати, 2021-08-17, 04:28 416
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.