26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шаҳар атрофида озиқ-овқат белбоғи шаклланмоқда

Туркистон шаҳри атрофида озиқ-овқат белбоғини шакллантириш лойиҳаси ўз натижасини бермоқда

“Туркистон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2024 йилгача мажмуавий режаси” доирасида шаҳар атрофида 11 минг гектарда озиқ-овқат белбоғи ташкил этилаётгани маълум.
Лойиҳа доирасида қиймати 35,5 млрд. тенгени ташкил этадиган 6та йирик сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда. 11 минг гектарга ёмғирлатиб суғориш усулини жорий этиш режаланган. Бўш ётган 400 гектар ерни обикор майдонга айлантириб, полиз экинларини етиштириш вилоят ҳокими Ў. Шўкеевнинг бевосита топшириғи билан амалга оширилди. Мевали дарахтлар ҳосил бергунча, 150 гектар ерга экин экилди. Бугунги кунда қовун-тарвуз мамлакатимизга ва Россияга экспорт қилинмоқда. “Ақлли усул”дан фойдаланган “Dala fruit.kz” МЧБ раҳбари 150 га ерга экилган қовун-тарвуздан 3 млн. кг. ҳосил етиштирмоқда.
“Туркистон” ИТК” ҲЖ ва “Dala fruit.kz” МЧБ қўшма корхона барпо этиб, ушбу “Turkistan fruit” корхонаси Туркистон шаҳри атрофида фойдаланилмай ётган бўш ерларни полизларга, боғларга айлантирмоқда.
Бундан ташқари, мазкур ҳудудда келаси йили 20 минг тонна маҳсулот сақлашга қодир омборхона қад ростлайди. Шунингдек, минтақадаги “дуаль ўқитиш” тизими жорий этилган коллеж талабалари экин майдонларида тажриба тўплаш имконига эга бўлишади.
Бу ерда Туркия мамлакатидан келтирилган маҳсулдорлиги гектарига 40-50 тоннани ташкил этадиган 220 минг дона 7 хил олхўри кўчатлари ўтқазилди.
Исроил технологияси асосида суғориш тизими ўрнатилган. 54 одам доимий иш билан таъминланган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-08-17, 04:44 387
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.