26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карантин талабларини бузганларга – 224 млн. тенге жарима

Вилоятимизда бугунги кунгача 695922 киши коронавирусга қарши вакцинанинг 1-компонентини олган. Вақт ўтгани сайин кўнгилли равишда вакцина олаётганлар сафи кенгаймоқда. Буни минтақавий алоқалар хизматида ўтган матбуот анжуманида жамоат саломатлиги бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Алтин Дўсанов маълум қилди.

– Вилоят бўйича 3600 инфекциявий, 300 карантин ва 320 реанимациявий ўрин-тўшак ташкил қилинган. Хавфли касалликнинг ривожланишига қараб, уларни 5610тага етказиш мумкин. Давлат ПЗР ташхисхоналари сони 3тадан 10тага етди. Умуман, 950898 киши текширувдан ўтказилди. Сўнги кеча-кундузда 106 кишида касаллик аниқланди, – деди вилоят бош шифокорининг ўринбосари.
Вилоят бош давлат санитар шифокорининг ўринбосари Асқар Исқақов касаллик юқтирганларнинг аксариятини вакцина олмаган ёки карантин талабларига риоя қилмаган ҳолда кўпчилик тўпланадиган жойларга борганлар ташкил қилишини айтди.
– Бугунги кунда вилоятимизда хасталаниб, уй карантинига ётқизилган фуқаролар масъулиятни ҳис этмай, жамоат жойларида юргани аниқланмоқда. Масалан, 1 август кунидан буён “Ashyq” дастури ёрдамида карантин талабларини бузган 171 фуқаро аниқланса, ундан 94 нафари “қизил” мақоми билан жамоат жойларида юргани аниқланган. Карантин талабларини бузиб, фаолият юритган нуқталар ва хусусий шахсларга 4000тага яқин маъмурий баённома тўлдирилиб, 224 млн. тенге жарима солинди, – деди А. Исқақов.
Таъкидлаш жоизки, вилоят бўйича пандемия бошланганидан буён “COVID-19” хасталиги билан 12004та ҳолат рўйхатга олинган. Ундан 10252 нафари шифо топди, 64 нафари эса вафот этди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-08-24, 03:58 530
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.