26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган янги лойиҳа йўлга қўйилди

Туркистон вилоятида болаларга нисбатан зўравонлик ҳоллари учрамоқда. Сўнгги уч йилда оилада болага зўрлик кўрсатиш бўйича 150та воқеа рўйхатга олинган. Шундай камчиликларнинг олдини олиш мақсадида “Эл эртаси – ёш авлод” дастури амалга оширилади. Буни минтақавий алоқалар хизматида ўтган брифингда Туркистон вилоятининг “Фуқаровий Альянс” жамоат бирлашмаси президенти Шарипбек Жамалбек маълум қилди.
– Болалар хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган бундай дастур илгари бўлмаган. Дастурнинг мақсади – ижтимоий-маданий муҳитни шакллантириш орқали болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш. “Эл эртаси – ёш авлод” лойиҳаси “Береке” ва “Туркистон вилояти ота-оналар ҳамжамияти” жамоат бирлашмалари, “Онлайн оила академияси” билан ҳамкорликда Туркистон вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси қўллови билан амалга оширилмоқда. Ушбу ташаббус амалга ошса, яхши натижа беришига ишончимиз комил, – деди Ш. Жамалбекули.
Ўз навбатида “Туркистон вилоят ота-оналар ҳамжамияти” жамоат бирлашмасининг раисаси Ақбаян Жақипова дастурга доир маъруза қилди.
– Болаларга кўрсатилган зўравонлик асорати уларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, яъни соғлиги, хулқ-атвори ва кейин яна такрорланадиган зўравонликка сабаб бўлади. Шунинг учун мажмуавий дастур мактабларнинг педагогик жамоалари, ўқувчилари, ота-оналар қўмиталарининг салоҳиятини орттириш орқали оила ва мактаблардаги зўравонликларнинг олдини олишга таъсир кўрсатишга йўналтирилган, – деди А. Тўлбасиқизи.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-08-24, 04:01 433
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.