26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Заковат мактаби очилади

Туркистон вилоятида жами 78та мактаб қурилиши олиб борилмоқда. Яъни, вилоят бюджетидан 70та мактаб, “Овул – эл бешиги” лойиҳаси доирасида 8та мактаб.
Бундан ташқари, Туркистон шаҳрида 720 ўринли Назарбаев Заковат мактаби жорий йилнинг 1 сентябрида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Туркистон шаҳрида ўтган минтақа таълим соҳаси ходимларининг “Билимли миллат – барқарор тараққиёт кафолати” мавзуидаги вилоят август ўқитувчилар анжуманида айтилди.
Вилоятда 6та ҳалокатли ва 4та уч сменали мактаб бор, жорий йил 2та ҳалокатли ва 1та уч сменали мактабнинг масаласи ҳал бўлди. Қолган 4та мактаб ва 3та уч сменали мактабнинг муаммоси 2021-2023 йилларда тўлиқ ечимини топади.
Жорий йил дастури доирасида 47та мактаб қурилиши режаланган. Унинг ичида, 44та мактаб бюджет, 3таси хусусий сармоя ҳисобидан. 1 сентябрга 44та мактабнинг 17таси фойдаланишга топширилади, қолгани йил охиригача якунланади. Бундан ташқари, 108та мактабни янгилаш режаланган.
Вилоятда 12та мактабда тўла таъмирлаш ишларига маблағ ажратилиб, унинг 5таси август ойида тугатилса, қолган 6та мактаб йил охиригача фойдаланишга берилади. 1та мактаб 2022 йилга ўтади. Мактабда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоятда 900та мактаб тўлиқ видеоназорат тизими билан таъминланган.
Шу билан бирга, вилоятдаги техник ва касбий таълим бериш соҳасига 2021-2022 ўқув йилига ўрта билимли кадрларни тайёрлашга 52та мутахассислик бўйича 6 092 давлат гранти берилди. Унинг 3 432 ўрни малакали ишчи кадрлар, 2 460 ўрни ўрта бўғин мутахассислари, 200 ўрин бакалавриат мутахассисларини тайёрлашга йўналтирилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-08-24, 04:02 552
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.