26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болалар спортига эътибор кучайтирилади

Туркистон шаҳридаги “Туркистан Арена” ўйингоҳида ўсмирлар орасида ўртоқлик учрашуви ўтди.

Ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш учун Токио олимпиадасининг бронза медали совриндори, Қозоғистон миллий терма жамоа аъзоси Сакен Бибўсинов ташриф буюрди. Халқаро мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган спортчи ёшларга ўз маслаҳатларини берди. У ҳозирги авлод ёшларининг шашти баландлигини айтиб, уларга муваффақият тилади. Токио олимпиадаси совриндори кучли жамиятни шакллантиришда муҳим ўрин тутадиган соғлом турмуш тарзига амал қилиб, миллий қадриятларга юксак эҳтиром билан муносабатда бўлишни уқтирди.
“Туран” футбол клубининг 2007 йилда туғилган ўсмирлар жамоаси ва вилоят болалар ва ўсмирларга ихтисослаштирилган футбол мактабининг 2007 йилда туғилган тарбияланувчилари орасидаги ўртоқлик учрашувини томоша қилишга вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов ҳам борди. Унинг маълум қилишича, ҳозир мамлакатимизда Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, спорт соҳасида ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Унда, асосан болалар спортига алоҳида эътибор қаратилади. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев топшириғига кўра, минтақада оммавий ва болалар спортини ривожлантириб, болалар футболига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, вилоят футбол мактабининг 2007 йилда туғилган тарбияланувчилари 2020 йилда футболдан ўсмирлар орасида ўтган Қозоғистон чемпионатида кумуш медалга эгалик қилган. “Туран” жамоасининг 2007 йилда туғилган ёшлар жамоаси ҳам жорий йилда мамлакат чемпионатида иштирокини бошлади.
Болалар спортини ривожлантиришга бағишланган тадбир иштирокчилари “Туркистан Арена” ўйингоҳидаги бокс, кураш ва оғир атлетика бўлимларининг машғулот залларини оралаб кўришди. Машғулот ўтаётган ёш спортчиларга фаолиятларида омад тилади.
Тадбирда куни кеча юнон-рум ва хотин-қизлар курашидан Уфа шаҳрида ниҳоясига етган ёшлар орасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби Асилжан Есенгелди ҳам иштирок этди. Учрашув якунида иштирокчилар Кентов шаҳридаги спорт биноларини оралаб, ёш спортчилар билан учрашишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-08-24, 04:11 424
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.