26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент янги Мудофаа вазирини тайинлади

Президент – Олий Бош Қўмондон Қасим-Жўмарт Тўқаев Мудофаа вазирлигининг етакчи таркиби билан йиғилиш ўтказиб, янги вазир – Мурат Бектановни таништирди.
Қ. Тўқаев маърузасида армия ҳар қандай ташқи таҳдидларни бартараф эта олиши ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашга тайёр туриши зарурлигини таъкидлади.
– Қуролли Кучлар жорий муаммоларни ҳисобга олган ҳолда турли табиий ва техноген фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига тайёр туришлари зарур, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев. – Шунингдек, Арисдаги ва Жамбил вилоятининг Байзақ туманидаги фавқулодда ҳолатлар такрорланмаслиги керак.
 Қ. Тўқаев ҳарбий қисмларни тайёрлаш, уларни ҳарбий техника билан таъминлаш, Мудофаа вазирлигини автоматлаштириш ва рақамлаштириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилиши зарурлигини таъкидлади. Олий Бош Қўмондон мамлакатнинг мудофаа қобилиятини кучайтириш, Қуролли Кучларнинг техник жиҳозланишини такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларни ўқитиш ва малакасини ошириш юзасидан қатор топшириқлар берди.
Собиқ вазир Нурлан Ермекбаев Байзақ туманидаги ҳарбий қисмдаги портлаш натижасида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзоларидан кечирим сўради.

Аkorda.kz, 2021-09-02, 04:28 413
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.