26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иситиш мавсумига тайёргарлик авжида

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг раислигида ўтган ҳафталик девон мажлисида келгуси иситиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши муҳокама қилинди. Бу муҳим масала – ҳозир алоҳида назорат остида. Иситиш мавсумига тайёргарлик бориши билан танишган вилоят ҳокими масъул раҳбарларга иш суръатини оширишни топширди.
Туркистон вилоятида етти туман ва шаҳарда 11та марказлаштирилган иситиш қозонхоналари мавжуд. Минтақада 600га яқин кўп қаватли уй-жой бинолари ва 2,2 мингга яқин бюджет муассасаси марказий иситиш тизимига уланган.
 Бугунги кунда уларнинг 85 фоизи мавсумга тайёр. Қаттиқ ёнилғи билан таъминлаш ишлари ҳам амалга ошмоқда. Барча ишлар 1 сентябрга қадар тўлиқ якунланади.
Шунингдек, Туркистон шаҳридаги янгидан барпо этилган уйлар учун 9та қозонхона ўрнатилмоқда ва 1-, 2-кичик туманларда иситиш таъминоти тармоқларини янгилаш ишлари юритилмоқда.
Девон мажлисида вилоят минтақасидаги коронавирус инфекцияси ва санитария-эпидемиологик аҳвол ҳамда тезкор гуруҳларнинг  иш натижалари тўғрисида сўнгги маълумотлар ўртага ташланди. Туркистон вилояти беморлар сони бўйича  “яшил ҳудуд”да. Коронавирусдан соғайганларнинг сони ортса ҳам,  “жиловни бўшатиш”га ҳали эрта. Шу боис Ўмирзақ Естайули коронавирусдан сақланиш учун карантин талабларига қатъий риоя қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди.

2021-09-02, 04:39 338
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.