26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Биринчи қўнғироқ жаранглади

ҚР Таълим ва фан вазирлигининг тавсиясига мувофиқ, жорий йил мамлакатимизда биринчи қўнғироқ тадбирлари мактабларда 1-синф ўқувчилари иштирокида ўтди.
Шимкент шаҳри таълим бошқармаси маълумотига кўра, жорий йили учинчи мегаполисда 203 таълим маскани иш бошлаб, таълим масканларининг 1-синфига келган ўқувчилар сони жами 25 мингни ташкил этди. Шу куни шаҳарда қурилиши тугалланган 20та янги мактаб ўқувчиларга қучоқ очди.
Қарийб юз йил аввал қурилган авария ҳолатидаги 79-сонли мактаб ўрнида қад ростлаган “Низамхан” хусусий ўрта мактабининг очилишига ташриф буюрган Шимкент шаҳар маслаҳатининг котиби Бахадир Наримбетов устоз ва ўқувчиларни янги ўқув йилининг бошланиши билан қутлаб, мактаб муассиси Низомхон Сулаймоновга миннатдорчилик билдирди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, тадбиркор шу кунгача Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасида 900 ўринли “Арофат”, “Мирас” мавзесида 1200 ўринли Абай Қунанбаев номли, шунингдек, Сайрам туманининг Қорабулоқ қишлоғида 2400 ўринли Низомхон Сулаймонов номли мактабларни қуриб, элнинг эътибори ва ҳурматини қозонди.
Ушбу даргоҳда ўқувчиларнинг пухта билим олиши ва ҳар томонлама ривожланиши учун барча шароитлар яратилган. Мактабда улуғ қозоқ шоири ва мутаффаккири Абай номидаги қозоқ тили ва адабиёти, шунингдек, информатика ҳамда робототехника кабинетлари, тиббиёт бўлими, иккита ёпиқ спорт, гимнастика ва мажлис заллари, муҳташам ошхона ҳамда кутубхона мавжуд.
Мактабда қозоқ, рус ва ўзбек тилларида давлат андазалари асосида таълим берилади. 1-6-синф ўқувчилари учун куни узайтирилган гуруҳлар мавжуд, мактабга қатнаш учун техника ёлланган. 5-10-синфларнинг аълочи ўқувчилари, фан олимпиадалари, танлов ва спорт мусобақалари ғолибларига ой сайин мактаб муассисининг стипендияси берилади. Йил якунида илғор ўқувчилар Нур-Султан, Алмати, Туркистон, Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби шаҳарларга бепул саёҳатга чиқадилар.
Ҳозирги кунда шаҳарда фаолият юритаётган уч мавсумли мактабларни бартараф этиш мақсадида келгуси уч йилда 72 мактаб қурилиши режаланган.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2021-09-04, 02:30 529
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.