26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўкаламзорлаштириш ишларига хорижлик олимлар жалб қилинади

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон шаҳрини кўкаламзорлаштиришнинг янги концепциясини ишлаб чиқишни топширди.
Бу ишга хорижлик олимлар ҳам жалб этилади. Вилоят марказини кўкаламзорлаштиришда янги технологиялар ва минерал ўғитлар қўлланилади. Муқаддас маконнинг қиёфасини янада гўзаллаштириб, залворли меҳнат натижасида кўркамлашган жойни парвариш қилиш учун ижодий ғоялар зарур. Шундай деган вилоят раҳбари ўз вазифаларини тегишли даражада бажармаган компаниялар билан шартномани бекор қилишни топширди. Шаҳардаги кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишган минтақа раҳбари Туркистонни яшил ҳудудга айлантириш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирларни пухталади.
– Шаҳарнинг чиройини очадиган ҳам, қиёфасига мазмун бағишлайдиган ҳам – унинг озодалиги ва дов-дарахт, гулзорларидир. Туркистоннинг экологик аҳволини барқарорлаштириш – барчамизнинг вазифамиз, – деди Ў. Шўкеев.
Маълумки, шаҳарни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, санитария аҳволни яхшилаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Қадимий шаҳарни шамол эрозиясидан сақлаб, экологик аҳволини барқарорлаштириш ва қулай иқлим шакллантириш учун Туркистон атрофига “Яшил белбоғ” ташкил қилинган. 7700 гектар ҳудудга қарийб 12 миллион туп кўчат ўтқазилди.
Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан шаҳар 32 шўъбага бўлиниб, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар кўчаларига қарағай, терак, эман сингари манзарали ва ўрик, олма, сингари мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-09-04, 02:44 451
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.