26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Алифбе'' келди...

Ниҳоят, вилоятимизга янги дарслик – “Алифбе” ҳам етиб келди. У ўзбек тилида ўқитиладиган умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синф ўқувчиларига мўлжалланган. Янги дарслик ўқувчи, устозлардан ташқари, ота-оналар учун ҳам фойдадан холи эмас.
Қозоқ тилида «Әліппе», рус тилида «Букварь» ва ўзбек тилида “Алифбе” бўлиб, бу йил илк бор чоп этилган янги дарслик ҚР Таълим ва фан вазирлигига қарашли республика таълим мазмунининг илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан, миллатнинг илк устози Ахмет Байтурсинов услубияти асосида, қайта ишланди. Учта дарсликда ҳам ҳарфлар кетма-кетлиги ва уларни ўрганиш услуби сақлаб қолинмаган.
 Ўн йиллар муқаддам фойдаланиб келинган “Алифбе”дан фарқи шундаки, илгари биринчи синфда болалар унли ва унсиз товушларни илк бор ўрганган бўлса, ҳозир фонетика таҳлилини ҳам билишлари талаб этилмоқда. Чунки бугунги болалар кечаги эмас. Улар мактабга боргунга қадар таълим гуруҳларига қатнашади, қолаверса, улар боғчаларида махсус тайёргарликдан ўтишади. Шу сабабли янги китоблар ишланишида руҳшунослар ва тажрибали педагоглар фикр-мулоҳазаларидан кенг фойдаланилди.
Ёдингизда бўлса, 2017 йилда Ҳукумат мажлисида мактабларга “Алифбе”ни қайтариш зарурати атрофлича муҳокама қилинди. Айниқса, 2016 йилда мактаб дастурига киритилган “Сауат ашу” дарслиги қаттиқ танқидга учради. Сўнгра ушбу ўқув қўлланмасида болаларнинг жисмоний ривожланиш даражаси умуман инобатга олинмаган, деган хулоса чиқарилди.
Депутатлар, хусусан Мажлис депутати Бекбўлат Тлеухан Ҳукуматдан дарсликка 1 сентябрнинг маълум ва машҳур рамзи, тарихий «Алифбе» номини қўйиб, унинг мазмунини қайта ишлашни талаб қилди.
Маълумки, Қозоғистонда дарсликлар ҳар тўрт йилда янгиланади. Сабаби, дунё тез ўзгармоқда, қўлланмадаги ахборотлар ҳам эскириб қоляпти.
Ушбу талабга риоя қилинган ҳолда мана, бу йил янги мазмунга эга “Алифбе” ўқувчилар қўлига тегди. Уни ишлашда таҳлилчилар, тилшунослар, услубчилар озмунча тер тўкмади. Энди йилнинг биринчи ярмида болалар “Алифбе”ни ўрганадилар.
Йилнинг иккинчи ярмида эса ўқувчилар иккинчи дарслик – “Саводхонлик” (аввалги номи “Она тили”) дарслигига ўтадилар ҳамда нутқ ва ёзишни ривожлантиришади, матнни тушуниш, ифодали ўқиш, тез ўқиш кўникмаларини шакллантиришади.
Ахмет Байтурсинов услубиятининг ўзига хослиги ҳам шундаки, ўқув материали оғзаки халқ ижодиёти орқали тақдим этилади. Шу тариқа 6-7 ёшли бола нутқ маданиятига ўрганади, ҳарфларни таний бошлайди.
Янги китоб муборак, азиз мактаб аҳли!

Н. МАВЛОНОВА, 2021-10-07, 01:33 704
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.